17:28 / 18.08.2021
3 735

«Толибон» Нангарҳорда намойишчиларни ўққа тутди (видео)

«Толибон» Нангарҳорда намойишчиларни ўққа тутди (видео)
Афғонистонда «Толибон» ҳаракатининг аъзолари намойишчиларга қарата ўт очди. Бу ҳақда маҳаллий Pajhwok агентлиги ва Al-Jazeera телеканали хабар берди.

Al-Jazeera хабарига кўра, воқеа Нангарҳор вилояти маркази Жалолобод шаҳридаги намойиш пайтида содир бўлган. Телеканалнинг хавфсизлик хизматларидаги манбаларига кўра, икки киши ҳалок бўлган, 10 киши жароҳатланган.

«РИА Новости» маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармасидаги манбага таяниб, отишмада икки киши ҳалок бўлгани, яна 12 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.

«Интерфакс» манбаларининг аниқлик киритишича, маҳаллий аҳоли шаҳар биноларидан давлат байроқларининг олиб ташланишидан ва улар ўрнига «Толибон»нинг оқ байроқлари ўрнатилишдан норози бўлган.

ТKG оммавий ахборот воситасининг хабар беришича, Жалолободдаги намойишлар 19 августда нишонланадиган Афғонистон Мустақиллик куни арафасида бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан намойишчилар шаҳарнинг бир қанча туманларида давлат байроқларини кўтариб чиққан. Бу йил мамлакат мустақиллигининг 102 йиллигини нишонламоқда.

«Толибон» Афғонистон ҳудуди устидан назоратни қўлга киритгандан сўнг, мамлакатда 1996 йилдан 2001 йилгача ўрнатилган Ислом Амирлигини тиклаш ниятида эканини эълон қилди. Ўша даврда «Толибон»нинг байроғи давлат миллий байроғи бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Нангарҳорда намойишчиларни ўққа тутди (видео)