
Фото: Valery Melnikov
Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган "Толибон" ҳаракати қизлар яқин вақт ичида мактабларда ўқишни бошлашини режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳаракат вакили, ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.
"Афғонистон ислом амирлиги мансабдор шахслари синфларни қандай бўлиш ҳамда мактабларда қизлар учун ўқитувчиларни қандай тақсимлаш устида иш олиб бормоқда", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган Bakhtar агентлиги.
Аввалроқ Афғонистон Таълим вазирлиги эркак ўқитувчилар ва ўқувчиларни мактабларга қайтишга чақирганди.
Таълим вазирлигининг таъкидлашича, 6–12-синфларда ўқийдиган барча ўғил болалар ҳамда эркак ўқитувчилар 18 сентябрдан мактабларга қайтиши шарт.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар