14:14 / 29.09.2021
1 876

Уколдан қўрқадиганлар учун: коронавирусга қарши ҳапдорилар синови бошланди

Уколдан қўрқадиганлар учун: коронавирусга қарши ҳапдорилар синови бошланди
Душанба, 27 сентябрь куни «Pfizer» компанияси вакиллари COVID-19га қарши ҳапдорилар (таблеткалар) синови бошланганини маълум қилишди. «Medical Xpress» янги дори олдингиларидан нимаси билан фарқ қилишига ойдинлик киритди.

Вирусга қарши ҳапдорилар ғояси янгилик эмас, бир нечта фармацевтика компанияси ишга киришиб кетган. Бу дорилар худди «Тамифлю» каби таъсир кучига эга, яъни касалликнинг оғир шаклга ўтишига йўл қўймайди.

«Pfizer» компанияси PF-07321332 синовларини бошламоқда: бу ўтган йилнинг март ойида яратишга киришилган ва айнан коронавирусга қарши курашга мўлжалланган илк дори.

Синовларда COVID-19ни юқтирган 2 660 киши қатнашади. Дорининг самарадорлиги ВИЧга қарши янги дори — ритонавир билан биргаликда синаб кўрилади. Синовда қатнашаётганларнинг айримлари 5–10 кун давомида кунига икки марта PF-07321332 ва ритонавирни, баъзилари эса плацебони қабул қилишади.

Тадқиқотдан мақсад — дорининг қўлланилиши касалликни даволашнинг 14-кунига борганида қанчалик хавфсиз ва самарали эканини аниқлашдир. Агарда ижобий натижага эришилса, янги доридан касалликни даволашда фойдаланса бўлади: фақат касалликнинг дастлабки босқичларида тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уколдан қўрқадиганлар учун: коронавирусга қарши ҳапдорилар синови бошланди