17:07 / 30.09.2021
3 137

Америкалик қўмондон АҚШ Афғонистондаги урушда мағлубиятга учраганини тан олди

Америкалик қўмондон АҚШ Афғонистондаги урушда мағлубиятга учраганини тан олди
Фото: Getty Images
АҚШ Афғонистонда ўз олдига қўйган вазифаларнинг бир қисмини бажарган бўлса-да, умуман олганда у ердаги урушда мағлубиятга учради. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли айтди.

Ушбу уруш стратегик муваффақиятсизлик бўлди. Бироқ биз бу урушни охирги 20 кун ёки 20 ой ичида ютқазмадик”, деб айтган Милли сенатдаги йиғилишда ва муваффақиятсизликнинг сабаблари анча олдинроққа бориб тақалишини қўшимча қилган.

Америкалик қўмондон АҚШ Афғонистонда “Ал-Қоида” террорчи гуруҳини йўқ қилганини, бироқ ҳокимият тепасига “Толибон” келишига қаршилик қила олмаганини айтган.

Барчамизга аён, Афғонистондаги уруш биз истагандек тугамади: Кобулдаги ҳокимиятни толиблар эгаллади”, деб қўшимча қилган Милли.
Унинг фикрича, АҚШ умумий ҳисобда Афғонистондаги бутун ҳарбий амалиётнинг муваффақиятсизлигига олиб келган бир қатор хато стратегик қарорлар қабул қилган.

Йиғилишда кўплаб конгрессменлар АҚШ қуролли кучлари қўмондонлигини келгусида бир хатони қайта-қайта такрорлайвермаслик учун юз берган воқеалардан сабоқ чиқаришга чақиришган. Милли ва Пентагон раҳбари Ллойд Остин бунга ваъда берган.

Йиғилишда республикачи конгрессменлар Афғонистонда ҳокимиятни толиблар эгаллагани учун жавобгарлик энди АҚШ президенти Жо Байден зиммасига тушишини исботлашга уринишган. Демократ конгрессменлар эса муваффақиятсизлик учун нафақат Байден, балки охирги 20 йил ичида ишлаган АҚШ маъмуриятларининг барчаси жавобгар эканини айтишган.

Милли ва АҚШ марказий қўмондонлиги раҳбари Фрэнк Маккензининг таъкидлашича, улар Оқ уйга Афғонистонда муайян муддатга 2,5 минг ҳарбийни қолдиришни тавсия қилишган, бироқ уларнинг фикрлари инобатга олинмаган. Ўз навбатида Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг таъкидлашича, Байден бу масалада барча фикрларни эшитган ва охир-оқибат бутун қўшинни олиб чиқишга қарор қилган. Бироқ Псаки Афғонистондан ҳамма қўшинни олиб чиқишни АҚШ президентига айнан ким маслаҳат қилганига аниқлик киритмаган.

АҚШ маъмурияти Афғонистонда юз берган воқеаларни мағлубият деб аташни истамаяпти. Расмий шахсларнинг таъкидлашича, Афғонистондаги асосий мақсад “Ал-Қоида”га қарши кураш бўлган ва у амалга оширилган. Шу сабабли Афғонистонда қўшинларни бошқа қолдиришга зарурат қолмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик қўмондон АҚШ Афғонистондаги урушда мағлубиятга учраганини тан олди