Amnesty International ташкилоти Польшани ҳимояга муҳтож қочқинларни ўз ҳудудига киритишга чақирди. Маълум бўлишича, ўнлаб афғонистонлик қочқин Белоруссия – Польша чегарасида қолиб кетган.
18 августдан бери 32 нафар афғон чегарада оғир шароитларда яшашига тўғри келмоқда. Қочқинлар орасида аёллар ва 15 яшар қиз ҳам бор. Amnesty International ташкилотининг Брюсселдаги вакили Ив Гедди афғонистонликлар мажбурлаб Белоруссияга қайтарилганини маълум қилди.
“Сунъий йўлдош тасвирлари ҳамда бошқа фотосуратлар ва видеотасвирлар орқали муҳожирлар гуруҳи бир кечадаёқ Польша ҳудудидан Белоруссияга ўтказиб юборилгани аниқланди. Шу орқали Польша бошпана сўровчиларнинг ҳуқуқини қўпол равишда бузган”, – деди у.
Ив Гедди Польша ҳукумати қочқинларни вақтинчалик турар жой, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва адвокат билан таъминлаши зарурлигини таъкидлади. Amnesty International ташкилоти бу масалада Польшанинг устидан Европа инсон ҳуқуқлари судига шикоят киритган.
Эслатиб ўтамиз, Польша ҳукумати 2 сентябрь куни Белоруссия билан чегара ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?