10:54 / 16.10.2021
2 940

Қандаҳордаги масжидга террористлар қандай кириб боргани маълум қилинди

Қандаҳордаги масжидга террористлар қандай кириб боргани маълум қилинди
Кеча, 15 октябрь куни Афғонистоннинг Қандаҳор провинциясида жойлашган шиалар масжидида жума номози вақтида портлаш содир бўлди. Ҳудкушлик оқибатида дастлаб етти киши ҳаётган кўз юмгани айтилганди. Бироқ кейинчалик қурбонлар сони жуда кўп бўлгани очиқланди.

Террорчилар Қандаҳордаги Имом-Баргоҳ масжидига қандай кириб олишган?

Aamaj News хабар беришича, теракт қурбонларидан бирининг қариндоши ҳужум қандай бўлганини айтиб берган.

Унга кўра, террорчилар уч нафар бўлган, улардан бири масжидга кираверишда қўриқчини ўққа тутган, яна икки киши ўз ҳудудидаги шахсларга ўқ узган, кейин улар масжидга кириб ўзларини портлатишган.

Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 70 кишига етган.

Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта илгари жума номози вақтида Қундуз вилоятидаги масжидда портлаш бўлганди. Унда юз киши қурбон бўлгани маълум қилинганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қандаҳордаги масжидга террористлар қандай кириб боргани маълум қилинди