13:33 / 17.10.2021
1 821

Хитойлик ота оғир касалликка чалинган ўғлига ўзи дори ишлаб чиқди

Хитойлик ота оғир касалликка чалинган ўғлига ўзи дори ишлаб чиқди
Фото: Weibo
Хитойлик ота Менкес касаллигидан азият чекувчи ўғлига ўзи мустақил равишда дори тайёрлади. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.

Менкес касаллиги ўлимга олиб келувчи хавфли касаллик бўлиб, у ўсишнинг секинлашуви, асаб тизими нуқсонлари ҳамда сочларнинг ўзига хос тарзда жингалаклашиши билан кечади. Охирги аломат сабабли у “жингалак соч касаллиги” деб ҳам аталади. Ушбу нуқсонларни организмда миснинг ҳужайралараро ташилишидаги бузилиш келтириб чиқаради. Бу касалликка чалинган болалар бир неча йилгина яшайди.

Хитойлик Сюй Вэй исмли эркак ўғли Менкес касаллигига чалинганини билгач, у учун тажрибавий дори – мис гистидини аминокислотасини мустақил равишда тайёрлашга муваффақ бўлди. Ота бу дори ҳақида интернет орқали хабар топган.

Эркак ўз ўғлига зарур бўлган дорини ишлаб чиқариш мураккаблиги ва қимматлиги сабабли уни мустақил тайёрлашга қарор қилган. Ўрта маълумотга эга бўлган Сюй ушбу мақсадда университет курсларига ёзилиб, фармацевтика маҳсулотларини тайёрлаш ва уларнинг сифатини таъминлашни ўрганган.

Ота ўзи тайёрлаган дорини аввал каламушларда, кейин ўзида синовдан ўтказгач, уни ўғлига киритган. Шифохонада ўтказилган кўрик дори болага ёрдам берганини кўрсатган. Сюйга дорини тайёрлаш 62 минг долларга тушган. Бола тўлиқ тузалиб кетмаган бўлса-да, бироқ тирик қолган.

Хитой тиббий доираларида Сюй “белгиланган чегараларни кесиб ўтгани” ва энди ўғлининг саломатлиги учун ўзигина жавобгар бўлиши айтилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик ота оғир касалликка чалинган ўғлига ўзи дори ишлаб чиқди