Фото: «Fkpke.ru»
Қуддусда прокуратура оммавий ахборот воситалари Исроилдаги рус мафиясининг етакчиси деб атаган Михаил Танскийни товламачиликда, одам ўғирлашда ва бошқа бир қатор жиноятларда айблаган. Бу ҳақда newsru.co.il хабар бермоқда.
Шунингдек, унинг икки шериги Дмитрий Червинский ва Владислав Козчукга айблов эълон қилинди. Портал маълумотларига кўра, жиноятчиларни қўлга олиш учун полиция махфий агентдан фойдаланишга мажбур бўлган.
Танский ва яна 15 киши 20 сентябрда ҳибсга олинган. Улар қурол ва гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси, шантаж, таҳдид, рекет, қуроллардан ноқонуний фойдаланиш, зўравонлик, одам ўғирлаш ва ноқонуний озодликдан маҳрум қилишда айбланмоқда.
Israelinfo ёзишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 38 ёшли Танскийни 2021 йилнинг ёзида ҳибсга олишга уринган. Таъкидланишича, у Aшдодда Украинадан ёлланган жангариларни таклиф қилиб, жиноий уруш уюштирган. Aммо жиноятчига қарши кўрсатма беришга журъат этадиган гувоҳни топишнинг иложи бўлмагани боис, полиция фақат Танскийни Aшдоддан қувиб чиқаришга еришди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин