АҚШ президенти Жо Байден Америка фуқаролари Россия ва Хитой АҚШдан кўра қудратли ҳарбий кучларга эга бўлишидан хавотирланмаслиги кераклиги таъкидлади.
«Хитой, Россия ва бутун дунё билади, бизда жаҳон тарихидаги энг қудратли армия бор. Хавотир олманглар, бу техникаларни янада кучайтирамиз, — деди Байден CNN телеканали орқали аҳолига қилган мурожаатида.
«Лекин, албатта, улар жиддий хатога йўл қўядиган ҳолатга тушиб қоладими, деб ташвишланишингиз керак», — дейди АҚШ президенти.
Шунингдек, Байден Хитой билан совуқ урушни хоҳламаслигини таъкидлади.
«Мен Си Цзинпин билан бошқа мамлакат раҳбарларидан кўра кўпроқ гаплашдим ва кўп вақт ўтказдим. Шунинг учун сиз Байден Хитой билан янги совуқ уруш бошламоқчи, деган гапларни эшитасиз. Мен Хитой билан совуқ урушни хоҳламайман. Мен Хитойни биз орқага чекинмаслигимизни ва ўз нуқтаи назаримизни ўзгартирмаслигимизни тушунишини истайман»,— дея қўшимча қилган у.
Шу билан у, агар Тайванга Хитой ҳужум қилса, Қўшма Штатлар Тайванни ҳимоя қилишга қатъий қарор қилганини айтиб ўтган.
«Ҳа, биз бу ишни қилишга мажбурмиз»,— деди Байден. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди