Фото: Reuters
Япония валиаҳд шаҳзодаси Акисинонинг тўнғич қизи малика Мако оддий фуқаро, курсдоши Кэй Комурога турмушга чиқди. Шу тариқда Мако ўз унвонидан маҳрум бўлди ва энди у император оиласининг аъзоси ҳисобланмайди, деб ёзади Reuters.
Агентлик маълумотларига кўра, жуфтлик ўзларининг никоҳини пойтахт туман Сибуя муниципалитетида расман рўйхатдан ўтказган. Никоҳни қайд этиш жараёнида келин-куёв шахсан иштирок этмаган, барча ҳужжатларни уларга император суди ҳайъати вакили олиб келган.
Энди малика Мако расман Комуро фамилиясини олди ва император оиласининг аъзоси эмас, балки Япониянинг оддий фуқаросига айланди. Тўйдан сўнг эр-хотин аввал Токиода яшашни, кейин эса АҚШга жўнаб кетишни режалаштирмоқда, чунки маликанинг турмуш ўртоғи адвокат Комуро Америка юридик фирмасида ишлайди.
Мако, шунингдек, Япония қонунчилигига мувофиқ, оддий фуқарога айланган қироллик аъзоларига бериладиган, тахминан, 1,3 миллион доллар миқдоридаги бир марталик тўловни олишдан бош тортди. Мако 1947 йилда Император судининг меросхўрликни тартибга солувчи қонуни қабул қилингандан бери оилада оддий японга турмушга чиққан тўққизинчи аёлдир.
Мако ва унинг турмуш ўртоғи 2017 йил сентябрь ойида турмуш қуришини эълон қилганида, улар ҳали Токио халқаро христиан университетининг талабалари бўлган. Вазият куёвнинг мақоми билан эмас, балки унинг онаси — маликанинг қайнонаси молиявий фирибгарликда айбланиши билан ёмонлашди. Бу ҳолат император оиласи учун ҳақиқий шармандаликка айланиб, жуфтликнинг оммавий қораланишига олиб келди ва уларнинг никоҳини уч йилга кечиктирди.
Ҳалигача маликанинг никоҳига жамоатчиликнинг муносабати салбий. Унинг қарори консерватив японларнинг ғазабини қўзғатди: тўй куни Токиода кичик норозилик намойиши бўлиб ўтди.
Қайд этиш жоизки, япон урф-одатлари аёлларнинг тахтга меросхўр бўлишига йўл қўймайди, шунинг учун маликалар бахтли оила қуриш учун ўз унвонини қурбон қилишга мойил бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин