Сўнгги беш йил ичида кучли ёғингарчилик бўлиб, иқлим ўзгариши билан боғлиқ ҳолатлар натижасида АҚШнинг Чикаго шаҳри йўқ бўлиб кетиши башорат қилинмоқда. Бу ҳақда CNBCга асосланиб Мир24 телеканали маълум қилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, нафақат тез-тез ёғадиган ёғингарчилик, балки қурғоқчилик ҳам шаҳарга жиддий зарар етказмоқда. Бу маҳаллий Чикаго дарёси ва Мичиган кўлидаги сув сатҳининг кескин ўзгаришига олиб келади. Шаҳарда тошқин чоғида ишга тушадиган тизим мавжуд, аммо яқин йилларда шундай кучли ёмғир ёғдики, биринчи марта бу тизим ишламаган.
Ўтган қиш мавсумида кучли ёмғирлар фонида кўлда сув сатҳи рекорд даражага етган. Шу сабабли пайдо бўлган тўлқинлар маҳаллий автомобил йўлини ва шаҳардаги биноларнинг учинчи қаватига кўтарилган. Дарё тошқини оқибатида Чикаго шаҳар марказига электр таъминотида узилишлар кузатилган.
Мутахассисларнинг фикрича, иқлим ўзгариши кучли ёғингарчиликни келтириб чиқармоқда, бу эса келажакда Чикаго учун янада ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Уларнинг фикрича, энг катта хавф табиий ўзгаришларнинг сув сатҳига таъсир қилиши, шаҳар инфратузилмаси, қирғоқлари ва уй-жойлари энди бу ўзгариларга бардош бера олмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?