Фото: AP
Озарбойжон мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучларининг 60 нафарга яқин ҳарбийлари икки давлат чегарасининг Лочин участкасида қуршовга олингани, кейинроқ Россиянинг илтимосига биноан қўйиб юборилганини маълум қилди.
Хабар қилинишича, арман ҳарбийлари иккита юк автомобилида Лочин туманидаги Қоракўл кўли йўналишида ҳаракатланган ва Озарбойжон позицияларига олиб борадиган йўлга жойлашишган. Улар йўлни металл конструкциялар билан тўсиб олишган.
“Озарбойжон армияси бўлинмаларининг кўрган чоралари натижасида 60 нафарга яқин арман ҳарбийлари қуршовга олинди, уларнинг ҳаракати чекланди ва чоршанба куни Россия томонининг илтимоси инобатга олиниб, уларнинг ортга қайтишлари учун имконият яратилди”, — дейилади Озарбойжон мудофаа вазирлиги хабарида.
Таъкидланишича, “бундай иғвогарликлар такрорланган тақдирда янада кескин чоралар кўрилади”. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»