08:44 / 23.12.2021
1 131

Коронавируснинг «Омикрон» штамми «Дельта» вариантидан уч баробар тез тарқалади

Коронавируснинг «Омикрон» штамми «Дельта» вариантидан уч баробар тез тарқалади
Коронавируснинг янги «Омикрон» штамми «Дельта» вариантидан уч баробар тезроқ тарқалади. Бу ҳақда Россиянинг «Вектор» маркази директори Ринат Максютов айтиб ўтди.

«У «Дельта» вариантига қараганда деярли уч баравар тезроқ тарқалиши мумкин. Аммо бу дастлабки ҳисоб-китоблар», дейди мутахассис.

Максютовнинг таъкидлашича, бу борада «Омикрон» «Дельта» билан жиддий рақобатлаша олади.

Аввалроқ Домодедово марказий шаҳар шифохонаси бош шифокори Андрей Осипов коронавируснинг «Омикрон» штамми билан касалланган беморлардан бирининг аҳволи ўртача оғир эканини ва унга пневмония ташхиси қўйилганини маълум қилган эди.

Осиповнинг сўзларига кўра, касалликнинг клиник кўриниши янги штамми ташувчиларнинг 10 фоизида учрайди. Шу билан бирга, бу ҳолат вакцина олганларда кузатилмайди.

Унинг таъкидлашича, айни пайтда Москва вилояти шифохоналарида жами 30 нафардан коронавируснинг «Омикрон» штамми билан касалланган бемор бор. Шундан уч нафарида, шу жумладан, бир нафар болада касалликнинг клиник кўринишлари қайд этилган.

Американинг "Akron Beacon Journal“ нашри тиббиёт мутахассиси Клаудия Хойенга таяниб «Омикрон» коронавируснинг олдинги штаммларига қараганда жуда юқумли эканлигини хабар қилди. Таъкидланишича, у юқумлилиги бўйича қизамиқ келтириб чиқарадиган вирусдан кейин иккинчи ўринда туради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавируснинг «Омикрон» штамми «Дельта» вариантидан уч баробар тез тарқалади