08:46 / 23.12.2021
1 297

Мутахассислар "COVID-19"нинг болаларда хавфли оқибатлари ҳақида огоҳлантирмоқда

Мутахассислар "COVID-19"нинг болаларда хавфли оқибатлари ҳақида огоҳлантирмоқда
Фото: Depositphotos
Болалардаги коронавирус кўп тизимли яллиғланиш каби хавфли асоратга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Буюк Британиянинг "Express" нашри "Royal Brompton and Harefield hospital" тиббиёт маркази шифокорларига таяниб хабар бермоқда.

Шифокорларнинг фикрига кўра, инфекцияни юқтирган болалар ва ўсмирларнинг фақат ярмида учраши мумкин. Агар синдром ўзини намоён қилишда давом этса беморларда юқори ҳарорат, доимий йўтал, таъм ва ҳид билишнинг ўзгариши ёки йўқолиши кузатилади.

Кўп тизимли яллиғланиш жараёни бошланган болаларда чарчоқ, қорин оғриғи, диарея, қусиш, қўл ва оёқларнинг шишиши, тошма, бош ва мушак оғриғи, асабийлашиш ривожланади. Шифокорларнинг таъкидлашича, бу аломатлар иммун тизими реакциялари ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мутахассислар "COVID-19"нинг болаларда хавфли оқибатлари ҳақида огоҳлантирмоқда