Россиянинг “Газпром” компанияси Европага етарлича газ етказиб бермаётгани борасидаги айбловларни рад этади. Бу ҳақда компания расмий вакили Сергей Куприянов маълум қилди.
“Россия ва “Газпром”га нисбатан биз Европа бозорига кам газ етказиб бераётганимиз борасидаги барча айбловлар мутлақо асоссиз, номақбул, ҳақиқатга тўғри келмайди. Оддий қилиб айтганда, уйдирма ва ёлғон”, - деди Куприянов “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Унинг сўзларига кўра, истеъмолчилар шартномаларда кўзда тутилган йиллик ҳажмларни танлаб бўлишган. Мисол тариқасида у Франция ва Германияни келтирди.
Ҳозир “Газпром” қувватларни аризалар асосида сақлаб қўймоқда. Шу билан бирга компания 15 декабрь куни Украина орқали транзит бўйича мажбуриятларини бажариб бўлган.
Компания ўн бир ярим ой мобайнида чет эл мамлакатларига ёқилғи етказиб беришни 178,1 миллиард кубометргача оширган. Бу ўтган 2020 йилнинг мос даврига кўра қарийб 5 фоизга (8,2 миллиард кубометр) кўпроқ.
Германия, Италия, Руминия, Польша, Дания, Финляндия ва айрим бошқа давлатлар энг кўп Россия газини олишган.
“Газпром” амалдаги узоқ муддатли шартномалар доирасида ёқилғининг қўшимча ҳамжларини етказиб беришга тайёр, уларни етказиб бериш нархи спотдагига қарагандан анча паст, дейди Куприянов.
Қолаверса, компания таъкидига кўра, сўнгги кунларда Германиядан Польша, чамаси, кейин Украинага кунига уч миллиондан беш миллион кубометргача ҳажмда реверс етказиб берилмоқда.
“Газ боз устига газнинг аллақачон 47 фоизини олиб қўйган Германия ҳудудидаги ерости омборлардан олиб чиқилмоқда, қиш эса энди бошланмоқда. Энг оқилона бўлмаган қарор”, - дея қўшимча қилди “Газпром” вакили.
Бу етказиб беришлар нархи Россия томонидан контракт ҳамжлари бўйича етказиб берилаётган нархдан юқоридир.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин “Газпром” узоқ муддатли шартномалар асосида ресурсларни етказиб бераётгани, немис ва француз контагентлари эса харид қилишга аризаларини беришмаганини маълум қилган эди.
Шу тариқа Путин Европада ёқилғининг рекорд даражада қимматлаши ва Москвага қўйилган айбловларга муносабат билдирган.
Унинг сўзларига кўра, Европанинг ўзи Россия газини реверсга тушириб, хом ашё нархи кўтарилишига сабабчи бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар