Фото: ТДҲ давлат агентлиги
2022 йилнинг биринчи иш кунида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Мари вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда ТДҲ давлат агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Бердимуҳамедов вертолётда «Galkynyş» газ конига ташриф буюрган. Бу ерда уни «Туркменгаз» давлат концерни Табиий газ илмий тадқиқот институти директори, «Туркменгеология» давлат корпорацияси раиси, «Туркменгаз» давлат концерни раиси ҳамда мамлакатдаги ёнилғи-энергетика комплексига масъул Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Ш. Абдураҳмонов кутиб олган.
Бердимуҳамедовга мазкур ҳудудда аниқланган истиқболли конлар, уларни ўзлаштириш усуллари ҳақида батафсил маълумот акс эттирилган чизма ва схемалар тақдим этилган. Репортажда таъкидланишича, углеводородга бой ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек, мазкур соҳадаги кенг кўламли лойиҳаларни атроф-муҳитга зарар етказмасдан амалга оширишга оид масалани ҳал этишда энг илғор технологиялардан фойдаланилган.
Шу билан бирга, Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, Туркманистонда атмосферага чиқарилаётган металл бутун дунё учун жиддий хавфни юзага келтирмоқда ва иссиқхона газини чиқариш бўйича Туркманистон фақатгина АҚШ ва Россиядан кейин туради.
Шундан сўнг, Гурбангули Бердимуҳамедов Мари вилоятидаги яйловлар ҳолати билан танишган ва Довлран Язлиев чўпон лагерига ташриф буюрган. Чўпон «ғурур билан халқ етакчиси бу ерларга мўл-кўллик олиб келганини — охирги кучли ёмғир дала ўсимликларининг ўсишига фойдали таъсир кўрсатишини, бу айниқса, майда кавш қайтарувчи ҳайвонларнинг хавфсиз қишлаши учун муҳим эканлигини таъкидлаган». “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)