Фото: Xisco Navarro / ZUMA / ТАСС
Жанубий Африка Республикаси олимлари коронавируснинг «омикрон» штамми COVID-19 пандемиясини якунлаши мумкинлигини маълум қилди. Тадқиқот натижалари South African Medical Research Council сайтида эълон қилинди.
Олимлар Цване округидаги шифохонага «омикрон» тўлқини вақтида олиб келинган 466 ва илгари ётқизилган 3976 нафар беморга оид маълумотларни ўрганиб чиқди.
Уларнинг аниқлашича, охирги тўлқинда COVID-19га чалинган беморларнинг 4,5 фоизи вафот этган – аввалги ўртача кўрсаткич 21 фоизни ташкил этган.
Шифохонада ётиш давомийлиги илгариги 8,8 кундан тўрт кунга қисқарган, интенсив терапия бўлимига ётқизилганлар сони 4,3 фоиздан 1 фоизга тушган.
Ҳар бир янги тўлқинда касалликнинг тобора енгил кечиши кузатилмоқда, дея қайд этган олимлар. Бу эса «омикрон» штамми коронавирус пандемияси эпидемиядан эндемияга – маълум бир ҳудудга хос касалликка айланаётганини билдиради.
«Омикрон» штамми ўтган йил ноябрда Жанубий Африкада аниқланганди. Бугунга қадар мазкур штамм 100дан ортиқ мамлакатда қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади