Фото: Unsplash
АҚШда фақат аутентификация қилинган фойдаланувчилар ота олиши мумкин бўлган «ақлли» қуроллар 2022 йилда истеъмолчиларга тақдим этилиши мумкин, деб хабар беради Reuters.
Агентликнинг таъкидлашича, бу каби қуролни яратиш борасидаги баҳс-мунозаралар 20 йилдан буён давом этмоқда.
LodeStar асосчиларидан бири Гарей Глейзернинг сўзларига кўра, у эгасиз қуролларни ўйнаб отиб қўйган кўплаб болалар ҳақидаги воқеалардан илҳомланган. «Ақлли» қурол фойдаланувчи шахсини аутентификация қилиш технологиясидан фойдаланиш орқали ундан бошқа бирор инсон отишга уринганида, ўчириб қўйиш йўли билан бу каби фожиаларнинг олдини олишга хизмат қилиши мумкин.
Шунингдек, бундай қуроллар йўқотилган ёки ўғирланган қуроллар ёрдамида ўз жонига қасд қилишлар сонини камайтириши, полициячилар ҳамда қамоқхона қўриқчиларига қуролини йўқотиб қўйишдан қўрқмасликка ёрдам беради.
LodeStar’га бармоқ изи сканери ва телефон дастури орқали фаоллаштириладиган қисқа масофали алоқа чипи (NFC), шунингдек, PIN-кодни киритувчи панел интеграция қилинган. Қуролдан бир неча киши ҳам фойдалана олиши мумкин.
Бармоқ изи сканери микросонияларда пистолетни блокдан чиқаради, аммо нам иқлим ёки бошқа ноқулай об-ҳаво шароитида ишламай қолиши мумкинлиги сабаб, PIN-кодни киритишни талаб қиладиган захира вариантидан фойдаланилади.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Американинг Armatix компанияси iP1 деб номланган «ақлли» пистолетларини сотувга чиқарганди. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, бу тўппонча қурол ўғирлашлар ва уларни жамоат жойида ишлатишлар сонини камайтиришга хизмат қилиши керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас