Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги сценарий реалистик эмас деб ҳисоблашини маълум қилди. Бу ҳақда Daily Sabah хабар тарқатган.
«Мен Россиянинг Украинага ҳужум қилиши ҳақидаги сценарийни реал ҳаётга мос келади деб ҳисобламайман. Украина оддий мамлакат эмас, Украина кучли давлат. Бундан ташқари, Россия мазкур қадамни ташлашидан аввал бутун дунёдаги вазиятни таҳлил қилиши ва ўзи турган ҳолатни яхши ўрганиши зарур», – дейди у.
Эрдўғон мазкур масалани Россия президенти Владимир Путин билан муҳокама қилиши кераклигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил кузида Эрдўғон Украина ва Россия ўртасидаги низони ҳал этишда Туркия воситачилик қилишга ҳамда икки мамлакатга бу борада кўмак беришга тайёрлигини билдирган.
Шунингдек, 2022 йилда Туркия президентининг Украинага ташриф билан келиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда