Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев агар бир ой ичида “Самруқ-Қазина” миллий фаровонлик жамғармаси харидларида ошкоралик ва шаффофлик билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмаса, қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди.
“Рақобатсиз усулдаги харидлар улуши ҳамон катта. Импорт маҳсулотларни Қозоғистон маҳсулоти деб ўтказадиган бир кунлик компаниялар учун қатъий филтр мавжуд эмас. Бу муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш керак. “Самруқ-Қазина” жамғармасининг харидларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Парда ортидаги ишлар, ношаффофлик, оширилган нархлар – мана шуларни зудлик билан ҳал қилиш керак”, – деди Қозоғистон раҳбари маҳаллий бизнес вакиллари билан учрашувда.
Президент, шунингдек, “Самруқ-Қазина” жамияти раиси Алмасадам Сатқалиев билан суҳбатлашгани, агар жамғармани ислоҳ қилмаса, ишдан бўшатилишини билдирди.
“Самруқ-Қазина” миллий фаровонлик жамғармасининг ягона акциядори Қозоғистон ҳукумати ҳисобланади. Жамғарма Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг ташаббуси билан 2008 йилда ташкил этилган тижорат тузилмаси бўлиб, унинг вазифаси республиканинг миллий фаровонлигини ошириш ва миллий иқтисодиётни модернизация қилишни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Жамғарма портфелидаги компаниялар қаторига Air Astana, “Қазмунайгаз” миллий нефт-газ компанияси, “Қазатомпром” компаниялари ва Қозоғистон темир йўллари киради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда