
“Толибон” ҳаракати АҚШ президенти Жо Байденнинг ҳеч қандай куч афғон халқини ягона ҳокимият остида бирлаштира олмайди, деган сўзларини рад этади. “Толибон” тузган Ташқи ишлар вазирлигининг бу борадаги баёнотини вазирлик матбуот котиби Абдуқаҳҳор Балхий ижтимоий тармоқда эълон қилди.
“Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президентининг Афғонистон бирлашишга қодир эмаслиги ҳақидаги сўзларини қатъиян рад этади”, – дейилади баёнотда. Таъкидланишича, “бирлашган ва бўлинмаган халқларгина босқинчилар ва буюк империяларнинг қулашига олиб келиши мумкин”.
Шунингдек, баёнотда “Толибон” қисқа вақт ичида Афғонистонда “умумий хавфсизликни таъминлашга, марказий ҳукуматни ўрнатиш ва афғон халқини бирлаштиришга” эришгани айтилган. “Нифоқ ташқи ҳодиса бўлиб, омон қолиш учун ажнабий босқинчилар томонидан қўзғатилган. Аммо афғонлар ислом дини, ватан туйғуси ва шонли тарих ёрдамида уларни енгиб, энди тенг ҳуқуқли давлат бўлиш йўлида қатъий қадам ташламоқда”, – дея қўшимча қилган “Толибон”.
Чоршанба куни Оқ уйда матбуот анжуманида нутқ сўзлаган Жо Байден Афғонистон “империялар қабристони” эканини, чунки у “бирдамликни қабул қилмаслигини” айтган эди. “Агар кимдир Афғонистонни бир ҳукумат остида бирлаштира олади, деб ўйласангиз, қўлингизни кўтаринг”, – деди Америка президенти йиғилганларга. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар