Фото: «Znack.com»
Рамзан Қодировнинг Чеченистон раҳбари лавозимидан кетишини талаб қилувчи петиция Тошкент вақти билан соат 13:00 га қадар 105 мингдан ортиқ имзо тўплади. Сиёсатчи Иля Яшин томонидан Change.org сайтига жойланган петицияга 100 000 та имзо олиш учун атиги бир кун вақт керак бўлди, деб ёзади Meduza.
Петицияда Қодиров даврида Чеченистон изоляциядаги давлатга айлангани, республика раҳбариятининг журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, судьялар ва уларнинг оила аъзоларига қарши оммавий таҳдидларга йўл қўяётгани айтилади.
Яшин, шунингдек, республиканинг иқтисодий муаммолари ҳал этилмаганини ҳамда Чеченистон, Қодировнинг ўзи айтганидек, федерал субсидияларсиз «уч ой ҳам яшамаслигини» таъкидлади.
Рамзан Қодиров январь ойида Чеченистон Олий суди собиқ судьяси Сайди Янгулбаев оиласини, ҳуқуқ ҳимоячиси Игорь Каляпин, «Новая газета» ва унинг журналисти Елена Милашина, шунингдек, «Дождь» телеканалини «террорчиларнинг шериклари» деб атаган эди. Шунингдек, Россия Давлат Думасининг Чеченистондан сайланган депутати Адам Делимхонов Янгулбоевнинг бошини олишга ваъда берди. Кремлда Қодировнинг Каляпин ва Милашина ҳақидаги сўзлари «шахсий фикр ифодаси» деб аталди, депутатнинг ҳаракатларига баҳо берилмасдан, бу Дума ахлоқ қўмитасининг вазифаси экани таъкидланди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Қодировнинг истеъфосини талаб қилувчи петицияга фикр билдирар экан, Change.org сайтида ботлар ёрдамида сохта овозлар тўпланиши мумкинлигини айтди. Кремль бу мурожаатга «холис муносабатда бўлмоқда», деди у. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди