22:55 / 20.02.2022
1 502

Машҳурларнинг жуда қимматга тушган ажрашишлари (фото)

Машҳурларнинг жуда қимматга тушган ажрашишлари (фото)
Оддий одамлар ажрашишаётганда одатда квартира, машина ва яна нимларнидир бўлишишади. Машҳурларда эса мол-мулкнинг анча узун рўйхат бўлади, банк ҳисоблари ҳам жуда катта. Ажралиш иши билан шуғулланган адвокатлар ҳам бундай пайтда анча-мунча фойда олади. Собиқ эрларига жуда қимматга тушган энг катта ажралишлар ҳақида гаплашамиз.

Билл Гейтс ва Мелинда Френч: 80 миллиард доллар

Фото: Legion Media
Уларнинг севгиси ишдаги ишқ билан бошланган. Билл Мелинданинг раҳбари эди, жуфтлик иш бўйича биргаликда кўп йиллар ишлашди, 27 йил давомида босқичма-босқич муваффақиятга эришишди. Коронавирус пандемияси сабаб бошланган карантин уларга муносабатларининг бошқа қирраларини ҳам кўрсатиб қўйди. Чунки энди улар ақлдан озар даражадаги иш жадвалисиз, биргаликда кўп вақт ўтказишлари керак эди. Эр-хотин бунга чидай олмади. Компенсация сифатида Мелинда дунёнинг энг бой одамидан мол-мулкининг ярмини, яъни 80 миллиард доллар олди.

Жефф Безос ва Маккензи Скотт: 69 миллиард доллар

Фото: Getty Images
Дунёнинг энг бадавлат одами ҳам ажралиш пайтида яхшигина пулга тушди, шундан кейин у энг бой одамлар рейтингида пастлади. Аммо Маккензи ажрашгандан кейин дунёдаги энг бой аёллардан бирига айланди. Суд қарорига кўра, у Безос мулкининг ярмига, яъни қарийб 69 миллиард долларга эга бўлишга ҳақли эди. Аммо Безоснинг акциялари, қасрлари, бошқа кўчмас мулклари ва баҳам кўриш учун жуда кўп қимматбаҳо буюмлари бор. Бироқ Маккензи бу нарсалар учун талашиб ўтирмади. У пулнинг катта қисмини хайрия ишларига сарфлади, мол-мулк, акциялар ва бошқа муҳим ҳужжатларни ҳам ҳеч бир муаммосиз собиқ эрига қолдирди.

Роман Абрамович ва унинг рафиқаси Ирина: 6 миллиард фунт стерлинг

Фото: Getty Images
Олигарх собиқ стюардесса билан 15 йилдан ортиқ бирга яшади. Ҳар доим шундай бўладиганга ўхшарди, лекин бу никоҳ умрининг охиригача давом этмади. Бироқ Ирина қуруқ қўл билан қолмади, албатта. Ажрашиш пайтида у Романдан 6 миллиард фунт стерлинг олди. Қиммат виллалар, қасрлар ва квартираларни ҳисобга олмаганда, бу сумма Иринани қониқтирган.

Алек Вильденштейн ва Жослин: 4 миллиард доллар

Фото: Getty Images
20 йиллик турмушдан сўнг, француз тадбиркори Алек хиёнат устида қўлга тушди: рафиқаси Жослин уни маъшуқаси билан ушлаб олди. Ажралишда миллиардларни бўлишишни истамаган Алек дарҳол хотинига таҳдид қила бошлади. Бироқ Жослин ҳеч иккиланмай, таваккал қилди: у эрини таҳдид қилгани учун судга берди, бунинг учун Алек шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди, шунингдек, хиёнаткор эрини ажрашиш учун судга бериб, 4 миллиард доллардан кўпроқ пул ундириб олди.

Руперт Мердок ва унинг турмуш ўртоқлари Анна ва Венди: 1,7 миллиард доллар ва 1,8 миллиард доллар

Руперт Мердок
Фото: Legion Media

Бадавлат бу одам икки марта шов-шувли ва жанжалли ажралиш жараёнидан ўтган. Руперт биринчи хотини Анна билан 25 йил давомида яшаган. Шунча йиллик муносабат ҳам оиласини сақлаб қолишга сабаб бўлолмади. Медиамагнат Анна билан ажрашгач, унга 1,7 миллиард доллар тўлади. Аннадан кейин янги ва ёш хотини Венди билан оила қурди. Венди билан 13 йил яшагач, у билан ҳам ажрашишга қарор қилди ва яна мулкни тақсимлашга тўғри келди: Венди эридан 1,8 миллиард доллар олди.

Мел Гибсон ва Робин Мур: 850 миллион доллар

Фото: Legion Media
Робин билан кўп йиллик турмушидан сўнг, Мел россиялик гўзал Оксана Григоревага илакишиб қолди. Бунинг учун у хотини билан ажрашишга ва унга яхшигина товон тўлашга тайёр эди. Робин Мур нафақат 850 миллион доллар олди, балки ажрашгандан кейин Мелнинг ишлари чаппасига кетганидан завқланди ҳам. Унинг рус севгилиси билан никоҳи узоққа бормади, карьерасида ҳам муваффақиятсизликка учради, Гибсоннинг кескин баёнотлари сабаб жамоатчиликнинг ундан юз ўгирди.

Дубай шайхи Муҳаммад ва малика Хая: 730 миллион доллар

Фото: Legion Media
Малика Хая Дубай шайхи билан ажрашаётганда уни яхшигина сумма учун судга берди. Умуман олганда, бу ҳикоя аввалгиларидан фарқ қилади. Бошқа аёллардан фарқли ўлароқ, малика Хая эридан қутулиш учун болалари билан Дубайдан қочишга мажбур бўлди. Миш-мишларга кўра, унинг эри қоидаларига қарши чиққанларга, ҳатто оиласига нисбатан ҳам жуда шафқатсиз муносабатда бўлган. У ўз қизларини қамоққа ташлаб, қийноқларга солган. Хаянинг Иордания қироли Абдулла II нинг синглиси бўлгани, акаси синглиси ва фарзандларининг Буюк Британияда дахлсизлик мақомига эга бўлишига ёрдам бергани аёлга ҳамма нарсани суд орқали ҳал қилишга ёрдам берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Машҳурларнинг жуда қимматга тушган ажрашишлари (фото)