Бу мамлакатда армия, қамоқхоналар, фойдали қазилмалар йўқ, қишлоқ хўжалиги ва бошқа саноат ривожланмаган. Давлатнинг ялпи ички маҳсулотининг 80 фоизини туризм, асосан чанғи спорти ташкил этади. Аэропортлар ва вокзаллар йўқлигига қарамай, саёҳатчилар ҳали ҳам бу ерга ташриф буюриш йўлларини топадилар. Ушбу мақолада сизга Андоррадаги яшаш шароитлари ҳақида айтиб ўтамиз.
Адвокат сифатида ишлаш тақиқланган ва қамоқхоналар мавжуд эмас
Андорра князлиги Европадаги энг хавфсиз князликлардан бири ҳисобланади. Бутун мамлакат бўйлаб 200 га яқин полициячи бор бўлиб, умуман армия йўқ. 1864 йилда адвокат бўлиб ишлаш қонунчилик даражасида тақиқланган. Улар жиноятчиларнинг ҳимоячиси саналади ва қонунда айтилишича: «Бизнинг судларда қорани оққа айлантира оладиган билимдон адвокатларнинг чиқиши тақиқланган». Маҳаллий аҳолининг ҳазил қилишларича, улар ҳатто кўчадаги одамлардан ўзларини талон-тарож қилишни сўрашга ҳаракат қилишган, аммо ҳеч ким бунга рози бўлмаган.
Андоррада мамлакат қонунларига зид бўлган жиноят содир бўлган тақдирда ҳам, жиноятчи шахс судга тортилади ва у жазони қўшни давлатлар, Франция ёки Испанияда ўтайди.
Транспорт
Андорра сайёҳлар орасида машҳур бўлган жуда кичик мамлакат. Қишки спорт турларини яхши кўрадиганлар орасида талаб катта бўлишига қарамай, бу ерда аэропорт ёки темир йўл станцияси йўқ. Саёҳатчилар бу ерга қўшни давлатлар - мамлакат чегарасида жойлашган Испания ва Франция орқали боришларига тўғри келади. Қоидага кўра, сайёҳлар энг яқин йирик шаҳарга самолётда учиб боришади ва бундан кейин ижарага машина олиб, Андоррага жўнаб кетишади.
Андорра бошқа шаҳарларга автобус қатновига эга: Барселона, Реус, Таррагона, Тулуза ва Гирона. Аксарият автобус хизматлари давлатга эмас, хусусий компанияларга тегишли.
Андоррада бошқа транспорт воситалари ҳам талабга эга. Масалан, вертолётларлар учун қўниш майдони, бир нечта жамоат автобуслари, шунингдек, канат йўллари мавжуд.
Иқтисодиёт
Андорра кичик давлат ҳисобланишига қарамай, у иқтисодий жиҳатдан жуда ривожланган. Бу ерда инфляция 1,1 фоизни ташкил этади ва 2011 йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 37 минг долларни ташкил этган. Ишсизлик деярли йўқ, мамлакат асосий даромадни туризм саноатидан олади. Бутун мамлакат бўйлаб ишчиларнинг 78 фоизи хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайди.
Андоррада туризм ҳақиқатан ҳам жуда ривожланган, бу ялпи ички маҳсулотнинг 80 фоизини ташкил қилади. Саёҳатчилар орасида мамлакатнинг номи машҳурлиги бошқа мамлакатлардан инвестицияларни жалб қилиш учун асосий жиҳат ҳисобланади, шунингдек, ушбу жараён қурилиш соҳаси ривожланишига ҳам катта ҳисса қўшади.
Андоррада фойдали қазилмалар конлари бор, лекин улар транспорт тақчиллиги туфайли ўзлаштирилмаган, шунинг учун ҳукумат улардан фойдаланмайди. Мамлакат тамаки маҳсулотлари ва мебел экспорт қилади, аммо бу мамлакат даромадининг жуда кичик улушини ташкил этади.
Ҳаёт даражаси
Андоррада фақат еттита шаҳар бор, улар аллақачон битта шаҳарга бирлашган. Шуниси эътиборга лойиқки, мамлакат ландшафтининг катта қисми тоғлардан иборат, одамлар том маънода тоғларда яшайдилар. Турмуш даражаси юқори, Андоррада ўртача умр кўриш давомийлиги 84,4 йилни ташкил этади. Шу билан бирга, улар ривожланган мамлакатларда ишлаш учун мамлакатни тарк этмайди. Аҳолининг ўртача ёши 39 ёшга тенг.
Мамлакатда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ривожланмаган, нафақалар тўланмайди. Бироқ, даромад даражаси анча юқори. Энг кам иш ҳақи ойига 1100 евродан юқори. Нархлар бошқа Европа мамлакатларига қараганда анча паст. Қўшни давлат савдогарлари божхона тўловларини тўлашнинг ҳожати йўқлиги, нархлар эса анча паст бўлгани учун Андоррага келишади.
Нуриддин Тўрақулов тайёрлади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди