Фото: Forbes
Жорий йилнинг 21 февраль оқшомида доллар ва рубль учун бир ойлик опционлар нархидан ҳисобланган рублнинг ўзгарувчанлиги 33,97 фоизга етди. Бу ҳақда Bloomberg биржа терминали маълумотларига таяниб, РБК ёзмоқда.
Бир ой олдин рублнинг беқарорлиги 20,7 фоиз эди. Ушбу кўрсаткичга кўра, Россия валютаси дунёда турк лирасидан кейин иккинчи ўринни эгаллаганди, унинг ўзгарувчанлиги 32,6 фоизга етган.
Бироқ, 14 февралга келиб, лиранинг беқарорлиги 19,75 фоизгача пасайди, рублнинг ўзгарувчанлиги эса 24,3 фоизгача кўтарилди. Ўшандан бери рубль ушбу кўрсаткич бўйича жаҳон валюталари орасида «етакчи» бўлиб турибди, деб ёзади РБК.
Шу билан бирга, нашр Bloomberg терминали маълумотларида сўнгги кунларда курслари сезиларли пасайиб бораётган Украина гривнаси ва Беларус рубли ҳисобга олинмаганини таъкидлайди.
РБК билан суҳбатлашган таҳлилчилар рублнинг ўзгарувчанлиги геосиёсий омиллар фонида кучайганини айтди. 21 февралда у пандемия бошланганидан бери максимал даражага яқинлашди: 2020 йил 18 мартда бу кўрсаткич 37,7 фоизни ташкил этган, ўша куни рубль курси бир доллар учун 60–65 рублдан 80 рублгача пасайган.
«2020 йил 18 мартдаги пандемия чўққисидан ташқари, рублнинг ўзгарувчанлиги 2015 йил февралидан бери 30 фоизлик белгидан ошмаганди. Кўрсаткичнинг энг юқори қиймати 2014 йилнинг декабрь ойида, валюта ва молия бозорларидаги «қора сешанба»дан кейин бўлган – 75 фоиз», деб ёзади РБК.
21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олганини эълон қилди ва Россия қуролли кучларига у ерда «тинчликни сақлаш функцияларини» бажаришни буюрди.
ДХР ва ЛХР тан олингани эълон қилинишидан олдин Путин телевидениеда кўрсатилган Россия Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида республикалар мақоми масаласини муҳокама қилди. Учрашувнинг барча иштирокчилари тан олиш тарафдори бўлди. Учрашувдан кейин Путин россияликларга видеомурожаат билан чиқди.
ДХР ва ЛХР тан олиниши кутилаётган бир пайтда, Москва биржаси индекси 14 фоиздан кўпроққа пасайиб кетди, бу 2008 йилдан бери энг кучли «қулаш» бўлди. Доллар курси 80 рублдан ошди. 22 февраль куни эрталаб Москва биржасидаги савдоларда рубль бироз ортга қайтди, доллар эса 80 рублдан пастроқ даражада сотилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди