Фото: Reuters
Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили судда Украина фуқароси эканлиги ва Грузия ҳукумати унга Киевга кетиш имкониятини бериши кераклигини айтди.
"Мен Украина миллий ислоҳотлар қўмитаси раиси ҳисобланаман. Менинг кабинетим президент Зеленский кабинети билан ёнма-ён жойлашган. Мени у ерда кутишяпти ва мен бугун ўша ерда ўз ҳукуматим билан бўлишим керак", - деди Саакашвили.
"Мард бўлинг ва Сакашвилини Украинага юбориш кераклигини айтаётган Европа мамлакатлари президентларига қулоқ солинг. Бу иш учун, Грузиянинг келажакдаги нуфузи учун яхши бўлади", - деди собиқ президент.
Хабар қилинишича, Саакашвили суд мажлиси давомида икки марта ўзини ёмон ҳис қилган. У ўн кун аввал очлик эълон қилганди.
Саакашвили Грузияга 2021 йил 29 сентябрда келганди. У 1 октябр куни қўлга олинган ва Рустави шаҳридаги қамоқхонага жўнатилган.
Саакашвили қамоққа олинганидан сўнг очлик эълон қилган, 8 ноябрда Тбилисидаги қамоқхона шифохонасига ётқизилганди. У 20 ноябр куни Гори шаҳридаги ҳарбий ҳоспиталга кўчирилганидан сўнг очликни тўхтатганди.
Сиёсатчи бир нечта жиноят ишларида айбланмоқда. Саакашвили ҳибсга олинишини ноқонуний, айбловларни эса сохталаштирилган деб ҳисоблайди.
Грузия собиқ президенти, Михаил Саакашвили, Украина, Киев “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди