date
views 5 132

Москвалик руҳоний Украина, Қозоғистон ва Молдова Россияга қўшилишидан гап очди

Москвалик руҳоний Украина, Қозоғистон ва Молдова Россияга қўшилишидан гап очди
Рус православ черкови руҳонийси, протоиерей Артемий Владимиров Украинада кечаётган урушга муносабат билдирди. Москвадаги аёллар монастирида, ибодат учун келган жамоат қаршисида нутқ ирод қилган руҳоний Ғарбни неофашизмда айблади.

Руҳоний Россия Украинада Европани фашизмдан озод қилиш учун муқаддас уруш олиб бораётганини иддао қилган. У ўз чиқишида бир неча постсовет республикаси Россияга қўшилишидан ҳам гап очган.

«Умид қиламизки, яқин фурсатда бизга Молдова, Қозоғистон ва бахтиқаро Украина қўшилади. Санкциялар жорий этишдан бош тортган Грузия ҳам йўлда», – деган руҳоний.

Протоиерей Болтиқбўйи мамлакатларини славянларга қарши қурол етказишда воситачиликда айблаган. У, шунингдек, Украинадаги урушни тўхташни талаби билан чиқаётган ҳамкасблари – руҳонийларни ҳам танқид қилган.

Руҳоний Артемий Владимиров Россия ёзувчилар уюшмаси аъзоси, олий тоифадаги педагог ва профессор саналади. Очиқ манбаларга кўра, у Стратегик аҳамиятли ракета қўшинлари академиясида факультети декани ўринбосари вазифасида ҳам фаолият юритади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг