Фото: Bloomberg
АҚШ Вакиллар палатаси демократлари чоршанба, 9 март куни эрталаб Россияга нисбатан сиёсий босим кучайиб бораётган бир шароитда АҚШга Россия нефтини импорт қилишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
8 март куни АҚШ президенти Жо Байден Россия нефти ва бошқа қазиб олинадиган ёқилғи маҳсулотларини тақиқлашни амалга оширишга қаратилган баёнотлар берган эди. Шундан кейин қонун лойиҳаси кейинроқ овоз беришга режалаштирилган эди.
Қонун лойиҳаси Россиядан нефть, суюлтирилган газ, кўмир, бензин ва керосин каби қайта ишланган маҳсулотларни импорт қилишни тақиқлайди.
Қабул қилинганидан кейин 45 кун ўтгач кучга кирадиган Вакиллар палатасининг қонуни қонунчилар томонидан Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли кучайиб бораётган жамоатчилик ғазабига жавоб бўлгани айтилмоқда.
Россия томони Байденнинг қарорига жавобан ноаниқ буйруқ чиқарди ва бунга жавобан баъзи товарлар ва хом ашё савдосини чеклашини айтди. Аммо чекловлар қайси маҳсулотларга таъсир қилиши мумкинлиги ҳақидаги асосий тафсилотлар очиқланмади.
Бу нима дегани?
Ушбу чора Россиянинг Жаҳон Савдо Ташкилотига киришини қайта кўриб чиқиш масаласини кўтаради. Бундан ташқари бу каби санкциялар нефть нархини янада кўтариши мумкин.
Энергетика таҳлилчиларининг огоҳлантиришича, агар харидорлар Россия хом ашёсидан воз кечишда давом этсалар, нархлар бир баррель учун 160 ёки ҳатто 200 долларгача кўтарилиши мумкин. Бу эса АҚШда бензин нархи бир галлон учун 5 доллардан ошишига олиб келади.
Энг йирик таъсир инфлацияга нисбатан бўлади. АҚШ ҳозирда сўнгги 40 йилдаги энг юқори инфляцияни бошдан кечирмоқда ва пайшанба, 10 март куни эълон қилинадиган маълумотлар истеъмол нархлари индексининг 7,9 фоизга ошишини кўрсатмоқда.
Бу нафақат америкаликларнинг, балки дастлаб дунёнинг ривожланган ва кейинчалик учинчи дунё давлатларининг турмуш даражаси учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди