18:30 / 21.03.2022
1 716

Биринчи канал Овсянниковани хоинликда айблади

Биринчи канал Овсянниковани хоинликда айблади
Фото: Эмин Джафаров / Коммерсантъ
Биринчи каналнинг Ахборот дастурлари дирекцияси раҳбари Кирилл Клейменов телеканалнинг собиқ ходими, эфир вақтида студияга урушга қарши плакат кўтариб чиққан Марина Овсянниковани хиёнатда айблади. У 20 март кунги дастурда шундай айблов билдирди.

Клейменов акция режалаштирилган ҳаракат бўлганига ишора қилиб, «саноқли дақиқалар»дан кейин унинг иштирокидаги кадрлар Ғарб нашрлари сайтларида пайдо бўлгани, адвокат эса уни телемарказга киришда кутиб тургани ҳақида айтган.

Клейменовнинг тасдиқлашича, акциядан бироз олдинроқ Овсянникова телефон орқали «Англия элчихонаси» ходими билан гаплашган. У бу маълумотни қаердан олганига аниқлик киритмаган.

«Биздаги маълумотларга кўра, бундан олдин Марина Овсянникова Англия элчихонаси билан гаплашган. Орангизда ким хорижий элчихона билан телефон орқали мулоқот қилган? Виза маркази билан эмас, айнан элчихона билан. Масалан, менда ҳеч қачон бундай бўлмаган.

Ҳиссий портлаш бошқа нарса, хиёнат — бутунлай бошқа нарса. Бирор киши ватанига хиёнат қилса, қатъий келишилган мукофот учун барчамизни, қарийб 20 йил елкама-елка ишлаган одамларини совуққонлик билан, барчасини ҳисобга олган ҳолда сотади <…> Хиёнат — ҳамиша инсоннинг шахсий танловидир, одамни ундан қутқара олмайсиз. Аммо барчасини ўз номи билан аташ керак
», деган у.

Марина Овсянникованинг расмий саҳифаси сифатида кўрсатилган телеграм каналда Клейменовнинг сўзларига муносабат пайдо бўлди: «Бирорта сўз тўғри эмас! Бирорта сўз!!! Мен сиз билан ишлаганимдан уятдаман!!!»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Биринчи канал Овсянниковани хоинликда айблади