12:37 / 19.02.2015
11 955

Россия ФМХ меҳнат муҳожирлари учун патентлар муддатини 1 йиллик қилиб белгилади

Россия ФМХ меҳнат муҳожирлари учун патентлар муддатини 1 йиллик қилиб белгилади

Россия Федерал миграция хизматининг шу йилнинг 15 январидан бошлаб Россия ҳудудига ишлаш учун келувчи муҳожирлар учун меҳнат патентлари беришни бошлаши ҳақида маълум қилинган эди.

Россия Ягона Миграцион маркази бошлиғи ўринбосари Екатерина Егорова шундай патентлар 1 йил муддатга берилишини маълум қилди.

“Патентлар бир йил муддатга, тегишли шартлар бажарилганидан кейин берилади”, – деб маълум қилди Екатерина Егорова “Россия 24″ телеканали эфирида.

Тегишли шартлар сифатида мурожаат қилувчининг тиббий кўрикдан ўтиши, бармоқ изларини қолдириши, рус-тили, рус тарихи ҳамда Россия қонунчилигидан олинадиган имтиҳонлардан ўтиши ва патент учун белгиланган пулни (1,5 минг рублдан бошланади) тўлаши кераклиги таъкидланди.

“Бундай патентни олган ишчилар Россия ҳудудида 1 йил давомида визасиз ҳаракат қилиши мумкин бўлади”, деб маълум қилди Егорова.

Унинг таъкидлашича, 1 йил ўтиб, патент муддатини 5 йилга узайтириш мумкин ва бунда юқорида қайд этилган имтиҳонларни топшириш шарт ҳисобланмайди.

Яна таъкидланишича, Россияда фаолият кўрсатиш мақсадидаги юридик ва жисмоний шахслар учун ягона патент тизими жорий қилинади.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ФМХ меҳнат муҳожирлари учун патентлар муддатини 1 йиллик қилиб белгилади