Фото: Reuters
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия давлат раҳбари Владимир Путинга яна бир марта украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан учрашув ташкиллаштиришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Эрдўғон девонхонасига таяниб А Haber хабар қилди.
«Президент Эрдўғон томонларнинг вазиятга ақл билан ёнашиши ва мулоқотни қўллаб-қувватлаши муаммони ҳал этишдаги энг асосий масала эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у тинчлик ўрнатилиши учун Туркия Россия ва Украина президентлари Путин ҳамда Зеленский учрашувини ташкиллаштиришга тайёрлигини қайд этди», — дейилади баёнотда.
Эрдўғон ва Путин 1 апрель куни телефон суҳбатини ўтказган. Россия президенти турк томонига Киев ва Москва ўртасида 29 март куни Истанбулда ташкиллаштирилган учрашув учун миннатдорлик билдирди, дейилади Кремль ахборотида.
«Шунингдек, давом этаётган тинчлик музокараларининг муҳим аҳамиятга эга жиҳатлари хусусида маълумот берилди», — дея қўшимча қилган Кремль матбуот хизмати.
29 март куни Эрдўғон ташаббуси билан Истанбул ўтган музокаралар вақтида Киев Москвага вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган ўз ёзма таклифларини тақдим қилган, уларда жумладан Украинага бетарафлик мақомини бериш назарда тутилган. Россия Киев ва Черниговск ҳудудларидаги уруш ҳаракатлари тўхтатилишини ваъда қилган, шунингдек Путин ҳамда Зеленский учрашуви ўтказилиши мумкинлигини инкор этмаган. Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединскийнинг айтишича юқори даражадаги музокаралар тинчлик келишуви ёки ташқи ишлар вазирлари бошқа ҳужжатни имзолаганидан кейин бошланиши мумкин.
Эрдўғон Туркияда Путин ва Зеленский музокаралари учун шароит яратиб беришга тайёрлиги ҳақида бир неча марта гапирган. Мединский тинчлик келишуви лойиҳасини тайёрлаш учун «катта йўл»ни босиб ўтиш зарурлигини айтган. Италия бош вазири Марио Драги, шу билан бирга Путиннинг ўзи ҳам ҳали икки давлат раҳбарларининг учрашувини ўтказиш ҳақида гапиришга эрта эканлигини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди