
3 апрель — Россия ва Украина ўртасидаги урушнинг энг даҳшатли куни бўлди. Россия армияси Киев вилоятидан чекинар экан, улар қолдирган аҳоли пунктларида маҳаллий аҳолининг ўнлаб жасадлари топилган. Кўпчиликнинг бошига ўқ узилган ва қўллари орқасига боғланган. Россия Украина шаҳарларига — Харьков, Николаев ва Одессадаги нефть базасига артиллерия ва ракета ҳужумларини амалга оширишда давом этмоқда.
Донецк вилояти аҳолиси шарқий фронтда жанговар ҳаракатлар кучайишидан қўрқиб, шошилинч равишда уйларини тарк этмоқда. Meduza урушнинг 39-кунидан олинган асосий фотосуратларни жамлади.

Киевдаги «Ретровилл» савдо марказининг автотураргоҳида русларнинг ракета ҳужуми оқибатида вайрон бўлган автомобиллар.
Фото: Getty Images

Жамоат хизмати ходимлари Буча кўчаларидаги жасадларни йиғиб олмоқда.
Фото: AFP

Бучадаги оммавий қабр.
Фото: AP Photo

Донецк вилоятининг Краматорск шаҳри аҳолиси поездда шаҳарни тарк этишга уринмоқда.
Фото: AFP

Буча аҳолиси ҳовлида олов ёқиб, овқат пиширмоқда.
Фото: Reuters

Машина шинасини алмаштираётган ота-онасини кутиб ўтирган бола. Бу оила яқинда Украина қўшинлари назоратига қайтган Киев вилоятидаги Дмитровка қишлоғини тарк этмоқда.
Фото: EPA

Украиналик ўт ўчирувчилар Николаевда ёниб кетган машинани ўчирмоқда. Ёнғин рус қўшинларининг артиллериядан ўт очиши оқибатида юзага келган.
Фото: Сипа

Мариуполдаги драма театрининг харобалари.
Фото: Reuters

Капотида ўқ излари ва «БОЛАЛАР» ёзуви бор автомобиль. Буча
Фото: Anadolu

Одессадаги черков ортида рус қўшинларининг ракета ҳужумидан ёнаётган нефть базаси тутуни
Фото: Reuters «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар