Фото: Forbes
Forbes журнали 2022 йилда дунёнинг энг бой аёллари рўйхатини эълон қилди.
Биринчи ўринни L'Oréal асосчисининг невараси Француаза Беттанкур Майерс эгаллади. Унинг бойлиги 74,8 млрд долларга баҳоланган. 68 ёшли Беттанкур Майерс қаторасига иккинчи йил дунёдаги энг бой аёл бўлиб келмоқда.
Walmart асосчиси Сам Уолтоннинг ягона қизи Элис Уолтон иккинчи ўринда қайд этилган. 72 ёшли Элис Уолтоннинг бойлиги 65,3 млрд долларга баҳоланган. У 2020 йилда дунёнинг энг бой аёли бўлган эди.
Koch Industries компаниясининг 42 фоиз улушига эгалик қилувчи Жулиа Кох 60 млрд доллар билан учинчи ўринни эгаллади. У Koch Industries асосчилари оиласининг фарзанди Давид Кохнинг беваси ҳисобланади.
Биринчи ўнталик қуйидагича (АҚШ долларида):
1. Француаза Беттанкур Майерс, 68 ёш (L'Oréal, Франция) — 74,8 млрд;
2. Элис Уолтон, 72 ёш (Walmart, АҚШ) — 65,3 млрд;
3. Жулиа Кох, 59 ёш (Koch Industries, АҚШ) — 60 млрд;
4. Маккензи Скотт, 51 ёш (Amazon, АҚШ) — 43,6 млрд;
5. Жаклин Марс, 82 ёш (Марс, АҚШ) — 31,7 млрд;
6. Жина Райнҳарт, 68 ёш (Hancock Prospecting, Австралия) — 30,2 млрд;
7. Мириам Адельсон, 76 ёш (Las Vegas Sands, АҚШ) — 27,5 млрд;
8. Сьюзан Клаттен, 59 ёш (BMW, Германия) — 24,3 млрд;
9. Ирис Фонтбана, 79 ёш (Antofogasta, Чили) — 22,8 млрд;
10. Абигайл Жонсон, 64 ёш (Fidelity Investmentс, АҚШ) — 21,2 млрд. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?