
Украина бош вазири Денис Шмигаль Мариуполдаги вазиятни "энг йирик гуманитар ҳалокат" деб баҳолади.
Шмигаль шу ҳафтада Украина делегацияси таркибида Вашингтонга ташриф билан келди. У давлат котиби Энтони Блинкен ва бир қатор вазирлар билан музокара ўтказади. Шмигаль Россия босқини бошлангандан буён АҚШга келган энг юқори мартабали Украина вакили бўлди.
Украина ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, Киев урушни якунлашни истайди. “Бу бизнинг позиция. Биз ўз озодлигимиз, демократия ва ҳудудларимиз учун курашяпмиз”, – деб қўшимча қилган у.
Шмигаль Мариуполда минглаб одамлар ҳалок бўлганини қайд этди. “Шаҳар рус қўшинларидан озод қилингандан сўнг даҳшатли жиноятлар оқибатини кўрамиз”, – деган бош вазир.
Сиёсатчининг таъкидлашича, Россия ҳарбийлари барча нарса, хусусан, тинч аҳоли вакиллари яшайдиган уйларни вайрон қилмоқда.
21 апрель куни РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу Владимир Путинга Мариуполь эгалланганини маълум қилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар