10:12 / 13.06.2022
1 922

Тунда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар

Тунда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар
Фото: Pinterest
Кечқурун инсон тез-тез ҳиссий ва жисмоний очликни бошдан кечиради. Ўта банд иш кунидан кейин дам олиш ва севимли таом билан сериал томоша қилиш истаги пайдо бўлади. Бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ, лекин баъзи маҳсулотлар кейинчалик вазн ошиши ва саломатликка зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, кечки овқатни нотўғри танлаш уйқу ва дам олиш вақтида овқат ҳазм қилиш тизимининг тўғри ишлашига тўсқинлик қилади. Elle нашри тунги менюдан нималарни чиқариб ташлаш кераклигидан огоҳлантиради.

Макарон маҳсулотлари

Қаттиқ буғдойдан тайёрланган макарон углеводларнинг ажойиб манбайи бўлиб, машқдан кейин ёки фаол кун давомида мувозанатни тиклашга ёрдам беради. Аммо ётишдан олдин истеъмол қилинган макарон кечалари организмнинг тикланишига халақит беради, шунинг учун итальянча кечки овқатдан кейин «совға» сифатида эрталаб кўз остидаги қора халталар ва чарчоқ пайдо бўлади.

Пишлоқ

Пишлоқларда ҳазм қилиш жуда қийин бўлган ва ошқозонда яллиғланиш реакциясини келтириб чиқарадиган ёғлар мавжуд. Бундан ташқари, бу маҳсулот уйқуни тартибга солувчи гормонлар ишлаб чиқаришни камайтириши мумкин бўлган тирамин аминокислотасини ўз ичига олади.

Гўшт

Гўштда тўйинган ёғлар кўп, колбаса кўпинча жуда кўп кимёвий қўшимчаларни ўз ичига олади, улар рациондан бутунлай чиқариб ташлаш яхшироқ. Оғир гўштли кечки овқат жуда узоқ вақт давомида ҳазм қилинади, шунинг учун организм қимматли тунги соатларда дам ололмайди.

Зираворлар

Зираворлар таомга ажойиб ҳид ва лаззат беради; зираворли тушлик жонлантиради ва энергия беради. Аммо кечки овқат пайтида зираворлар қўшилган овқатлар жиғилдон қайнаши ва оғирликни келтириб чиқариши мумкин.

Гулкарам

Гулкарам енгил кечки овқат учун соғлом танловга ўхшайди, калорияси паст, клетчатка ва микроэлементларга бой. Бироқ гулкарам ҳам ҳазм қилишни қийинлаштиради, шунинг учун кечаси истеъмол қилиш учун яхши танлов эмас.

Музқаймоқ

Мазали музқаймоқ ва севимли мелодрама — ёмон кайфият учун ғалаба қозониш рецепти. Бу оғир кунни енгишингизга ёрдам бериши мумкин, аммо организмни янада чарчатади. Музқаймоқ таркибида жуда кўп тўйинган ёғлар, шакар ва қўшимчалар мавжуд. Ушбу компонентларнинг барчаси овқат ҳазм қилиш ва асаб тизимига доимо таъсир қилади.

Қора шоколад

Қора шоколад антиоксидантлар ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатадиган, энергия ва қувват берадиган моддаларга бой. Аммо кечқурун бундай ширинлик асаб тизимини кераксиз равишда рағбатлантириши ва уйқусизликка олиб келиши мумкин, шунинг учун уни рад қилиш яхшироқдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тунда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар