Ҳеч кимга сир эмаски, Криштиану Роналду тўғри овқатланади. Балки, шу сабабдан у ҳаттоки 37 ёшида ҳам дунёдаги энг яхши жисмоний ҳолатдаги ўйинчилардандир. "Ювентус"нинг ёш ўйинчиси Дауда Пеетерс Роналду ҳар куни ейдиган овқатлар ҳақида гапирди.
Пеетерсдан AS учун интервью пайтида португалиялик ва унинг диетаси ҳақида сўрашди: "У ҳар доим бир хил нарсани ейди. Брокколи, товуқ ва гуруч. Литрлаб сув ва албатта, кока-коласиз.
Криштиану ҳар доим ва ҳамма жойда ғолиб бўлишни истайди. Бир куни спортзалга бордим ва албатта, у ерда Криштиану бор эди.
Ҳайрон қолгандим. Криштиануда футболчи учун идеал тана бор. Менинг ҳам мушакларим ёмон бўлмаса ҳам, ўшанда ҳали кўп иш қилишим керак деб ўйладим. Аммо, у буни бир неча йиллардан буён мунтазам равишда қилмоқда".
Роналдунинг кунига олти маҳалгача овқатланиши, шунингдек барча газланган ичимликлардан, шунингдек алкоголдан сақланиши маълум.
"Яхши машғулот яхши диета билан уйғунлашиши керак. Мен катта миқдордаги тўлиқ донли углеводлар, мева ва сабзавотлардан иборат юқори оқсилли диетага амал қиламан ва ширинликлардан сақланаман".
"Тез-тез овқатланинг. Агар сиз мунтазам равишда машқ қилсангиз, яхши ишлаш учун ўз танангизни юқори даражадаги энергия билан таъминлаб туриш муҳимдир.
Баъзан ҳар бир машғулотни энг юқори даражада бажариш учун етарли энергияга эга эканлигимга ишонч ҳосил қилиш учун кунига олти мартагача камроқ нарса ейман", – деган Криштиану интервьюларидан бирида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди