10:02 / 10.07.2022
1 733

Нима сабабдан уйқудан кейин бош оғрийди: сабаблар ва ечимлар

Нима сабабдан уйқудан кейин бош оғрийди: сабаблар ва ечимлар
Фото: «Новий очаг»
Уйқудан кейин бош оғриғи турли сабабларга кўра пайдо бўлиши мумкин. Бу патология эмас: ноқулай ҳолатда ухлаб қолган инсон табиийки бош оғриғи билан уйғонади. Бироқ оғриқ синдроми доимий бўлиб қолса ва у кундузи ҳам, тунги дам олишдан кейин ҳам содир бўлса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Нега уйқудан кейин бош оғрийди?
Одатий тунги уйқу ўртача 7-8 соат давом этади. Бу вақт тананинг тўлиқ тикланиши учун етарли ҳисобланади. Яхши дам олган инсон қувноқ, ажойиб кайфият билан уйғонади. Агар уйқудан кейин бошингиз оғриса, бу сизнинг яхши дам олмаганингизни англатади.

Бунинг сабаблари қуйидагича бўлиши мумкин:
  • қон айланишининг бузилишига олиб келадиган бош ва бўйин томирларининг узоқ муддатли бир томонлама сиқилиши (масалан, инсон ухлаб қолса ва ўша ҳолатда уйғонган бўлса);
  • тунги дам олишдан олдин спиртли ичимликларни истеъмол қилиш;
  • ҳавоси иссиқ хонада ухлаш (кислород етишмаслиги ва токсинлар билан заҳарланиш);
  • уйқу пайтида ноқулай ҳолатда ухлаш;
  • бошнинг узун горизонтал ҳолати туфайли интракраниал босимнинг ошиши;
  • уйқунинг меъёридан 2-3 соатга ошиб кетиши («қувонч гормони» бўлган серотониннинг тўпланиши мигренга ўхшаш ҳолатни келтириб чиқаради).

Буларнинг барчаси механик сабаблардир. Агар салбий омиллар бартараф этилса уйқудан кейин бош оғриғи кузатилмайди. Бироқ эрталабги бош оғриғи доимий давом этаётган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Айниқса хавфли оғриқ бошқа аломатлар комбинациясини, яъни бош айланиши, ҳушдан кетиш, кўнгил айниши ва бошқа ҳолатларни юзага келтирган бўлса тезроқ мутахассисларга мурожаат қилинг.

Нега кундузги уйқудан кейин бош оғрийди?
Кундузги уйқу — бу инсоннинг биологик соатга зид бўлган уйқуси ҳисобланади. Агар одамда кундузги уйқудан кейин бош оғриғи бўлса, бу механик сабабларга кўра юзага келади (тунги уйқу ҳолатида бўлгани каби).

Кун давомида вазиятни қуйидаги омиллар кучайтириши мумкин:
  • миянинг тўлиқ дам олишига имкон бермайдиган кундузги ёруғлик;
  • деразадан ташқарида шовқин кучайган бўлса (агар биз метрополия аҳолиси ҳақида гапирадиган бўлсак);
  • тананинг ноқулай ҳис этилиши, мос бўлмаган уйқу жойи;
  • сочга қўлланиладиган кимёвий маҳсулотлар (агрессив кимёвий моддалар ва хушбўй ҳид тананинг салбий реакциясини қўзғатади).

Кундузги дам олиш зарурати чарчоқнинг кучайиши билан юзага келади ва бу соғликнинг бузилишини билдиради. Кечаси доимий уйқусизлик, дам олиш ва овқатланиш режимининг бузилиши кундузги уйқудан кейин бош оғриғининг яна бир белгисидир.

Уйғонганингиздан кейин муаммоларга дуч келмаслик учун сиз танангизга салбий ташқи таъсирни камайтиришингиз, кун тартибингизни тартибга солишингиз ва ёмон одатлардан халос бўлишингиз керак. Агар бу кўрсатмалар ёрдам бермаса шифокор билан маслаҳатлашингиз керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима сабабдан уйқудан кейин бош оғрийди: сабаблар ва ечимлар