date
views 44 521

Буржлар ҳақида. Қўй (19 март - 21 апрел)


Рамзлари: буғу, қўй, қизғиш-сарғиш ва яшил квадратлар.
Ранглари: оч қизил, тўқ сариқ, зангори, тўқ қизил, барча ялтироқ ранглар (бинафша ранг – омадсиз ранг).
Тошлари: олмос, қизил, ёқут (лаъл), аметист, кровавин, ялтироқ тош, аквамарин, зумрад.
Гуллари: дўлана, қарғатуёқ, нўхатгул, бинафша, бўтакўз.
Омадли рақамлари: 4, 7, 9, 11.
Омадли кунлари: сешанба, якшанба.
Омадсиз кунлари: жума, шанба.
Омадли муносабатлари: Жавзо ва Қавс ўзларининг хотиржамлиги ва фалсафаси билан Ҳамални йўлга соладилар, Далв ва Мезонга эса кўпроқ жисмоний мойиллик ҳис қилади.
Омадсиз муносабатлари: Жадий, Саратон, Ҳут, Ақраб, Сумбула ва Савр билан муносабатлари совуқ.

21-30 март оралиғида туғилган қўй буржи вакилларини Марс сайёраси бошқаради. Улар доимо руҳий тажанг ҳолда юради. Барча ташвишларни унутиб, бемалол ҳордиқ чиқара олмайди. Буюк шуҳратпараст. Баъзан қўрқмаслиги тентаклик даражасигача боради. Ўзининг ҳақлигига бутунлай ишонади. Мақтанчоқлиги ва такаббурлигининг сабаби шунда. Кучли ирода соҳиби. Қийинчиликларга ва ғанимларнинг ҳужумларига сабот билан қарши тура олади. Ҳаёт – унинг учун бепоён жанг майдони.
Муҳим йиллари: 15, 30, 45, 75.

31 март – 9 апрел оралиғида туғилган қўй буржи вакилларини Қуёш бошқаради. Улар жаҳлдор ва жангари. Ҳар қандай вазиятда ҳам бошқалар эътиборини ўзига қаратишни истайди. Таваккал қилишдан қўрқмайди. Кўпинча оқибатини ўйламасдан ҳаракат қилади. Эҳтиросли. Ҳар қандай масалани йўл-йўлакай, бир ҳамла билан ҳал қилади.
Мағлуб бўлган рақибларига нисбатан ҳимматли, кечиримли. Спортга мойил. Бошқаларга ғамхўр, меҳрибон. Дипломатик, сиёсатчилик ва саркардалик иқтидорига эга. Куйиш жароҳати, тан жароҳати олишдан эҳтиёт бўлиши керак.
Муҳим йиллари: 15, 19, 30, 35, 45, 57, 60, 76.

10-20 апрел оралиғида туғилган қўй буржи вакилларини Венера сайёраси бошқаради. Улар таъсирчан. Ўзини бошқалар севишини ва тушунишини жуда хоҳлайди. Эскича қолипларни, қарашларни енгиб ўтишга қодир. Ҳис-туйғуларини ошкора ифода этади. Хусусий мулкчилик туйғуси кучли, ўта рашкчи.
Ўткир, ўзига хос ақл соҳиби. Муомалага уста. Табиатан юмшоқ, аммо ҳиссий лаззатланишни ёқтиради. Истараси иссиқ, гўзал ва мафтункор. Ҳар қандай кишини ўз тарафига оғдира олади.
Муҳим йиллари: 15, 30, 36, 40, 60, 66.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Буржлар ҳақида. Қўй (19 март - 21 апрел)