date
views 10 938

Буржингизга мос рецепт

Буржингизга мос рецепт

Ҳамал буржидагилар учун мия, буғим, асаблар фаолиятини рағбатлантирувчи фосфат, калий ва органик темир моддалари қувватбахш тузлар эканлигини, афсуски, кўпчилик билавермайди. Ҳамал кўпинча асосан А, В1, C дармондориларга муҳтож бўлади. Парҳез тавсия этилади – лавлаги, сельдерей, сабзи, хурмо, ёнғоқлар.

Савр буржидагилар учун асал ва натрий сульфат қувватбахш тузлар ҳисобланади. Улар заҳарланишнинг олдини олади ва танадаги ортиқча сувни ҳайдайди. Зарурий дармондорилар – А, Е. Савр таомномасида ёғсиз мол гўшти, пишлоқ, сули, пиёз, карам, лавлаги бўлиши керак.

Жавзо буржидагилар иммунитет тизимини мустаҳкамловчи, мустаҳкам асаб тизимини шакллантирувчи ва депрессияларда кайфиятни яхшиловчи, таркибида кальций хлорид бўлган озиқ-овқатларга муҳтож. Зарурий дармондорилар – В, C, Е, Д гуруҳлари. Тавсия этилган парҳез – ёғсиз гўшт, пишлоқ, дон, қовоқ, бақлажон, узум, нок, зайтун.

Саратон буржи остида туғилганлар тананинг сув-туз мутаносиблигида муҳим ўрин тутадиган фторид кальцийга бой таомга эҳтиёжманд бўлишади. Зарурий дармондорилар – В2, C, Е. Саратон дастурхонида денгиз маҳсулотлари, сут, карам, лимон, майиз, жавдари қора нон ва чой бўлиши шарт.

Асад буржидагиларга саломатлик, хотиржамлик ва навқиронликни сақлашда уларнинг қувватбахш тузи – магний фосфат ёрдам беради. Шунингдек, C ва Е дармондорилари, турли ёрмалар, балиқ, ёнғоқ, тухум, цитрус ўсимликлари, дуккакли ўсимликлар, салат улар дастурхонида муҳим ўрин тутади.

Сунбула буржидагиларнинг қувватбахш тузлари – калий сульфати ва темир фосфатидир. Улар гречка, сули, тариқ, олма, қовоқча, бодом таркибида бўлади. Зарурий дармондорилар – В гуруҳи.

Мезон буржи остида туғилган кишилар асал, марганец, калий ва натрий фосфатларга муҳтож бўлишади. Зарурий дармондорилар – А ва Е. Улар дастурхонида тозаланмаган гуруч, балиқ, тухум, кўкат, анжир, цитрус ўсимликлари, бодринг, салат, лавлаги, клюква, ёнғоқ, гречка, тариқ бўлиши шарт.

Ақраб буржида туғилган кишиларга ҳаётий фаолиятини сақлашда таркибида кальций сульфати, темир, натрий моддалари бўлган озиқ-овқатлар ёрдам беради. Уларнинг охиргиси қонни тозалаб, жигар фаолиятига самарали таъсир кўрсатади ва шамоллаш жараёнларида ёрдам беради. Зарурий витаминлар – В, C ва Е. Шунингдек, ёғсиз гўшт, сарсабил, редиска, олхўри, сут, бошоқли ўсимликлар, гречка ёрмаси, мол жигаридир.

Қавс буржидагиларнинг қувватбахш тузлари – кремнезем ва хлорланган калийдир. Уларнинг биринчиси ҳаддан зиёд чарчашга ёрдам беради, иккинчиси эса ҳужайралар алмашинувини тартибга солади. Зарурий дармондорилар – C ва Е. Унинг дастурхонида кўплаб кўкатлар, петрушка, сельдерей, салат, ялпиз, райҳон, дуккакли ўсимликлар, барра сабзавотлар, карам, қичитқиўт, янги қатиқ бўлиши керак.

Жадий буржи остида туғилганларга таркибида фосфат ва калций флорид бўлган озиқ-овқатлар зарур. Зарурий дармондорилар – А, C ва Е. Жадий дастурхонида парҳез гўшт, кефир, макарон маҳсулотлари, барра ва қайнатилган сабзавотлар, олхўри, петрушка, сельдерей бўлиши даркор.

Далв буржи остида туғилганларга магний фосфати ва хлорли магний моддалари зарур. Зарурий дармондорилар – C ва Е. Далв дастурхонида асал, лимон, олма, қаттиқ пишлоқ, кўкат, ўсимлик ёғлари, какао, соя, гречка бўтқаси, ловия, ерёнғоқ бўлиши шарт.

Ҳут буржида туғилганларга калий сульфати ва темир фосфати, органик йод зарур. Зарурий дармондорилар – C, Д ва Е, шунингдек, мол жигари, гречка, беҳи, наъматак, редиска, ёнғоқ, анор, узум ва олма.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Буржингизга мос рецепт