Фото: «Новий очаг»
Кумушдан ясалган заргарлик буюмлари вақт ўтиши билан қорая бошлайди ёки эскиради. Уларни бир неча дақиқада тозалашнинг кўплаб оддий усуллари бор.
Ҳар куни фойдаланилмайдиган заргарлик буюмлари ҳам вақт ўтиши билан эскиради ва рангини йўқота бошлайди. Бундай ҳолларда уларни тозалаш зарур. Заргарлик буюмлари кумушдан ясалган бўлса, уларни сифатига зарар етказмасдан тозалаш муҳим иш ҳисобланади.
Кумуш юмшоқ металл турига киради, шунинг учун унга зарар етқизмасдан тозалаш керак. Ҳар куни ишлатиладиган, узоқ вақт давомида нотўғри шароитларда сақланадиган заргарлик буюмлари тезда сифатини йўқотади.
Заргарлик буюмлари нима сабабдан қораяди?
Фото: «Новий очаг»
- намлик, айниқса, шўр денгиз ҳавоси таъсири туфайли;
- сузиш ҳавзаларида хлор ва спорт залларидаги машғулотлар сабабли;
- терлаш;
- лосьонлар, қўл кремлари ва бошқа косметика воситаларидан фойдаланиш;
- уй ишлари: идишларни ювиш, кир ювиш, тозалаш, пишириш.
Кумушни қандай сақлаш керак?
1. Кумуш қорайишининг олдини олиш учун уни юмшоқ, шаффоф бўлмаган қопчаларда салқин, қуруқ ва қоронғи жойда сақланг. Намлик қанча паст бўлса, шунча яхши.
2. Қопчага бўр ёки силика желини қўшишингиз мумкин (намликни ютиш учун тўплар).
3. Маҳсулотларни ҳаммом ёки нам жойларда сақламанг.
4. Душ қабул қилиш, ҳаммомга бориш, сузиш ёки идишларни ювишдан олдин узукларни, сирғаларни ва бошқа кумуш тақинчоқларни ечиб қўйинг.
Терингизга крем ва парфюм суртганингиздан кейин заргарлик буюмларини тақинг.
Кумуш заргарлик буюмларини қандай тозалаш керак?
Фото: «Новий очаг»
1. Илиқ сувга идиш ювиш воситасини ёки болалар шампунини солинг ва заргарлик буюмларини шу сувга ювиб олинг. Бу заргарлик буюмларини тозалашнинг энг яхши усулларидан бири ҳисобланади.
2. Илиқ сувга бир неча томчи суюқ совун қўшинг. Кўпик ҳосил бўлгунча аралаштиринг ва 5-10 дақиқа давомида заргарлик буюмларини ювинг.
3. Заргарлик буюмларидаги кирни илиқ сувда, тиш чўткаси ёки юмшоқ чўтка билан ювинг.
4. Заргарлик буюмлари қуригандан сўнг, уни микрофибер мато ёки кумуш заргарлик буюмларини тозаловчи мато билан яхшилаб артиб олинг.
Кўзойнакни артиш учун ишлатиладиган мато ҳам мос келади, лекин қоғоз салфеткалардан фойдаланмаслик тавсия этилади.
Қимматбаҳо тошли кумуш заргарлик буюмларини ҳам тез-тез совунли сув билан тозалаш мумкин, бироқ буюм мўрт бўлса, уни профессионал тарзда тозалаган маъқул.
Кумуш заргарлик буюмлари кўпинча соф кумушдан тайёрланмайди. Одатда кумуш заргарлик буюмларининг 92,5 фоизи кумуш, 7,5 фоизи мис аралашмаси бўлиб, маҳсулотларга ўзига хос ёрқинлик, чидамлилик ва мустаҳкамликни беради. У сифатини тезроқ йўқотади.
Заргарлик буюмларини тиш пастаси билан ювинг, бу самарали усуллардан бири, бироқ оқартириш воситаларидан фойдаланманг.
Стерлинг кумушни истеъмол сода билан тозалаш
Сувга истеъмол содасини солиб аралашмани заргарлик буюмларига суртинг. Содали сув қуригунча кутинг ва буюмлардан қопламани олиб ташланг. Соданинг ўрнига маккажўхори крахмалидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.
Лимон ва зайтун мойи билан тозалаш
Ярим стакан лимон шарбатига бир чой қошиқ зайтун мойини қўшинг. Ушбу аралашмага тоза матони ботириб, кумуш тоза бўлгунча артинг.
Сирка ва истеъмол содаси билан тозалаш
Ярим стакан сиркага икки ош қошиқ сода қўшинг, аралашманинг ичига заргарлик буюмларини солинг ва 2-3 соатга қолдиринг. Буюмларни ювиб олинг. Сирка ғовакли тошларнинг сифатини бузиши, истеъмол содаси эса юмшоқ металлга зарар бериши мумкинлигини ҳам ҳисобга олинг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди