Жисмонан фаол бўлиш оёқларда оғир ноқулайликларнинг юзага келишига олиб келади. Маълумотларга кўра, дунё бўйича ҳар иккинчи қиз ҳар куни оёқларида чарчоқ юзага келишидан азият чекади. Бу муаммо ўз вақтида бартараф этилмаса, у варикоз томирларига айланиши ва бир қатор касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Оғир кечган кундан кейин оёқларингиз «ғичирласа», бу уларга ғамхўрлик қилиш ва ўз вақтида дам олиш кераклигини англатади.
Массаж қилиш
Ҳеч нарса классик массаж каби оёқларнинг чарчоқларини енгиллаштирмайди. Шу билан бирга, профессионал кўникмаларга эҳтиёж йўқ — оёқларда оғирликни самарали енгишга ёрдам берадиган бир нечта оддий массажларни билиш кифоя.
Массажни тўпиғингиздан бошланг, сиз бу орқали мияга борадиган қон таъминотини фаоллаштирган бўласиз. Стрессга қарши муолажани кечқурун 10-15 дақиқа қилиш кифоя ва шундан кейин оёқларингизда енгилликни ҳис қиласиз. Агар бу массаж жараёнлари керакли эффектни бермаса, массаж бўйича мутахассисга боришингизга тўғри келади ва массаж жараёни барча эфир мойлари билан тўлдирилиши мумкин.
Фото: «Yandex.ru»
Контрастли ванналар
Контрастли ванналар оёқлардаги чарчоқни олишнинг энг машҳур усули. Бунинг учун сизга иккита ҳавза керак бўлади, унга совуқ ва иссиқ сув қуйишингиз керак. Совуқ сувга бир неча бўлак муз қўшишингиз мумкин, иссиқ сув эса тахминан 30 даража бўлиши керак.
Бундай ҳарорат ўзгариши қон айланишига фойдали таъсир кўрсатади ва шифобахш хусусиятга эга. Агар иссиқ ҳаммомга денгиз тузи, хушбўй мойни, совуқ ҳаммомга эса ўтлардан тайёрланган дамламани қуйсангиз, бу уй шароитидаги СПА парваришига айланади.
Фото: «Yandex.ru»
Махсус таёқчаларда юриш
Махсус таёқчаларда юриш оёқлардаги чарчоқ учун жуда фойдали ҳисобланади. Бундан ташқари махсус ишлаб чиқилган таёқчаларда юриш шифобахш хусусиятга эга, у оёқларнинг мушакларини фаоллаштиради. Бундай жисмоний фаолиятда турли ҳаракатлар амалга оширилади, яъни оёқ ҳаракати тўлиқ иштирок этади: товондан бошлаб бармоқлар билан тугайди. Ушбу интенсив, хавфсиз ва самарали машғулот бутун танага ижобий таъсир кўрсатади. Бу машғулотни ўзингизга яқин бўлган боғда бажаринг ва бир соат давомида юринг.
Фото: мариэ cлаире
Косметика маҳсулотлари
Оёқлардаги ноқулайликни енгиллаштирадиган кўплаб кремлар, геллар, спрейлар мавжуд. Сиз ўзингизга мос келадиган махсус косметика маҳсулотини танлашингиз керак: у ёқимсиз ҳидга эга бўлмаслиги ва муаммони тезда ҳал қилиши керак. Тўғри танланган компонентлар оёқларда енгиллик ва қулайликни кучайтиради. Асосийси, тўғри воситани тавсия қиладиган мутахассис билан маслаҳатлашингиз керак. Катта эҳтимол билан шифокор табиий ингредиэнтлар ва эфир мойлари, совитувчи бальзамни маслаҳат беради.
Фото: «Yandex.ru»
Турли хил машқлар
Оёғингиздаги чарчоқни ҳис этсангиз орқа томонингиз билан ётиб, оёқларингизни юқорига кўтаринг ва ҳаммага маълум бўлган «велосипед» машқини бажаринг. Бу чарчоқни йўқотиш, қон айланишини яхшилаш учун, ҳиссий енгиллик учун ҳам фойдалидир. Ушбу машқни ҳар куни кунига 10 дақиқа давомида бажариш мумкин. Бу келажакда кўплаб соғлиқ билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олади, масалан, варикоз томирларини юзага келтирмайди.
Фото: «Yandex.ru» “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин