date
views 22 193

Тоғ эчкиси (22 декабрь – 20 январь)

Тоғ эчкиси (22 декабрь – 20 январь)

Рамзлари: эчки, нарвон (зина), минора соатлари.

Ранглари: тўқ яшил, қора, кулранг, кўк, тўқ жигарранг ва барча тўқ ранглар.

Тошлари: ёқут, оникс, ойтош, ложувард, лаъл.

Гуллари: оқ чиннигул, қизғалдоқ, печак.

Омадли рақамлари: 3, 5, 7, 8, 14.

Омадли кунлари: сешанба, шанба.

Омадсиз кунлари: душанба, пайшанба.

22-31 декабрь оралиғида туғилган тоғ эчкиси буржи вакилларини Юпитер бошқаради. Улар саёҳатга ўч. Бошқа мамлакатлар, халқлар ва маданиятлар билан қизиқади. Хорижий тилларни тез ва осон ўрганади. Севги, яхши оила қуриш бобида муайян муаммоларга дуч келиши мумкин. Катта мақсадлар йўлида зоҳидона ҳаёт кечиришга, эҳтиёжларини чеклашга қодир. Пулни оқилона сарфлайди. Хизмат фаолиятида аста-секин мансаб пиллапоясидан кўтарилиб боради. Аммо янги жамоага қийинчилик билан кўникади. Бошқарув ишларига моҳир.

1-10 январь оралиғида туғилган тоғ эчкиси буржи вакилларини Марс бошқаради. Улар ўта чидамли, жисмонан жуда бақувват. Тақдирнинг ҳар қандай зарбасига бардош бера олади. Ҳарбийлик, спорт соҳаларида тез муваффақият қозонади. Эришиб бўлмайдиган нарсаларга интилиши оқибатида кўплаб кўнгилсизликларга дуч келади. Ўзи муҳим деб ҳисоблаган мақсад сари қатъият билан интилади. Энг оғир шароитларда ҳам ишлай олади. Яшагани сайин донишмандроқ бўлиб боради. Ўз касбининг устаси. Жонивор ва экинларни меҳр билан парвариш қилади.

11-20 январь оралиғида туғилган тоғ эчкиси буржи вакилларини Қуёш бошқаради. Улар ёлғиз ҳаёт кечиради. Содиқ дўст топишга қийналади. Фақат ўз кучи ва имкониятларига таянгани учун кўплаб машаққатларга сабот билан чидайди. Кўп бора ҳафсаласи пир бўлса ҳам, яна ўзини қўлга олади. Сабр-бардош, қатъиятлилик – ҳаётдаги асосий ақидалари. Ёшлигиданоқ турли синовларга дуч келиб, эҳтиёткор бўлиб қолади. Соғлиғи унчалик мустаҳкам эмас. Умрининг иккинчи ярмида ижтимоий ҳаётда ва касбий фаолиятида юксак мавқега эришади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Тоғ эчкиси (22 декабрь – 20 январь)