10:44 / 10.10.2022
1 190

Яхши кайфият учун витаминлар: стрессга қарши қандай курашиш керак?

Яхши кайфият учун витаминлар: стрессга қарши қандай курашиш керак?
Фото: Marie Claire
Стресс вақтида нима қабул қилиш керак? Организмга зарар бермаслик учун қайси витаминлар тавсия этилади? Marie Claire нашри қуйида ушбу саволларга жавоб берди.

Ҳиссий ва кайфият билан боғлиқ муаммоларнинг сабаби турли омилларга боғлиқ. Организмнинг биокимёси одамларга турли хил ҳис-туйғуларни беради ва унга ҳам турли омиллар таъсир қилади: инсоннинг фикрлари, унинг турмуш тарзи, овқатланиши, сурункали касалликлар, минерал ва витамин етишмаслиги. Шунинг учун организмдаги ўзгаришларнинг ҳеч бирини эътиборсиз қолдирмаслик зарур.

Яхши уйқу тетикликнинг асосидир

Албатта, уйқу сифатини кузатиш керак, чунки у нормал ҳолатнинг асосидир. Кечки соат 23:00 дан олдин ётишга ҳаракат қилиш ва камида саккиз соат ухлаш лозим. Агар ухлашда муаммолар пайдо бўлса, организмнинг мелатонин ишлаб чиқаришига ёрдам берадиган табиий эфир мойлари, гиёҳ, чойлардан фойдаланиш мумкин. Мисол учун, ялпиз, лимон бальзам ва мойчечакли чойдан ичиш, лаванда ва эфир мойларини суюлтириб, терига суртиш ҳам фойдалидир.

Яхши кайфият билан таъминловчи витаминлар

Темир — ўзингизни чарчаган ва бефарқ ҳис қиласизми? Гемоглобин ва ферритин учун текширувлардан ўтиш тавсия этилади. Кўпинча чарчоқ ва ёмон кайфиятнинг сабаби организмдаги ушбу элементларнинг камайиши ҳисобига юзага келади.

Д витамини — сайёрамиздаги аксарият одамлар ушбу витамин етишмаслиги билан яшайди, айниқса дунёнинг бутун йил давомида қуёш нур сочмайдиган қисмида. Аммо буни ишонч билан «яхши кайфият витамини» деб аташ мумкин, у чарчоқ ва ҳолсизликни енгишга ёрдам беради. Текширувлардан ўтиб, организм учун Д витаминининг қанча миқдорда кераклигини билиш ва шифокор кўрсатмаси билан уни қабул қилиш мумкин.

Магний — ақлий ва асаб тизимининг саломатлиги учун яна бир жуда муҳим элементдир. Шунинг учун ҳам денгиз тузи ҳамда магнийли ванналар тавсия этилади, чунки магний тери орқали биоқўшимчага қараганда яхшироқ сўрилади. Рецепт оддий — ҳафтасига 2-3 марта ҳаммомга 1-2 стакан магний қўшиш мумкин. Бундан ташқари, стрессга қарши эфир мойидан ҳам фойдаланиш тавсия этилади.

B гуруҳи витаминлари нейронларнинг саломатлигини қўллаб-қувватлайди. B3 витамини марказий асаб тизимига ёрдам беради, B7 витамини қонда глюкоза даражасини тартибга солади.

Кун давомида балансни сақлаш

Вазиятни мувозанатлаш, шошмаслик ва стрессли вазиятдан тезда чиқиб кетиш жуда муҳимдир. Инсон кун давомида атрофидаги воқеаларга фаол муносабатда бўлади ва ҳиссий зўриқишни бошдан кечиради. Аммо қуйидаги тавсиялар ўзингизни қўлга олишга ёрдам беради.
  • Тонгни медитация билан бошлаш мукаммал вариантдир. Бу орқали бутун кун учун тўғри энергия векторини ўрнатиш мумкин.
  • Овқатланишдан 20 дақиқа олдин сув ичиш ва тўлиқ нонушта қилиш. Қаҳва ичиш мумкин, фақат нонуштадан кейин. Кортизолнинг дарҳол чиқиб кетишини олдини олиш жуда муҳимдир. Қаҳва эса айнан ушбу вазифани бажаради.
  • Стрессни бошқариш учун витамин ва биоқўшимчаларни олиш лозим: масалан, концентрацияни яхшилаш учун Омега-3, стрессни камайтириш учун гиёҳлар.
  • Кун давомида стрессга қарши эфир мойларини ҳидлаш мумкин: лаванда, тутатқи, копабу ва барча цитрус мойлари.

Мутахассис маслаҳати

Стресс сабабларининг ортида биологик ҳолат борлигини тушуниш муҳимдир. Бунга чарчоқ, сурункали касалликлар ва витамин етишмаслиги сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун витамин етишмаслиги, гормонал муаммолар ва қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар каби сурункали касалликларда тиббий ёрдам кўрсатувчи мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. Яхши кайфият учун фақат витаминларга таянмаслик керак — стрессга қарши кураш кенг қамровда олиб борилиши лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Яхши кайфият учун витаминлар: стрессга қарши қандай курашиш керак?