17:46 / 16.10.2022
1 998

Кийимлар парваришида истеъмол содасидан фойдаланишнинг 5 та усули

Кийимлар парваришида истеъмол содасидан фойдаланишнинг 5 та усули
Фото: «Профил»
Истеъмол содаси нафақат ошхона ёки гўзаллик бобида, балки кийимлар парваришида ҳам ёрдам беради. Қолаверса, нафис матоларга ҳам зарар етказмайди. Lifehacker нашри истеъмол содасидан унумли фойдаланиш сирлари билан бўлишди.

Ёмон ҳидларни бартараф этади

Кийим ва чойшаблар вақт ўтиши билан ҳидланади, чунки уларда инсон терисидаги бактериялар тўпланади. Тўғри, кир ювиш кукуни таркибидаги ферментлар бу бактерияларни парчалайди. Аммо арзон ва сифатсиз ювиш воситалари ҳар доим ҳам бу вазифани яхши бажара олмайди. Уларнинг самарадорлигини ошириш учун кир ювишда ярим стакан истеъмол содасини қўшиш керак. Кир ювиш машинасида эса маҳсулотни барабан ичига кийимлар бирга солинади.

Агар тер ёки тамаки тутуни каби ёқимсиз ҳидлардан халос бўлиш учун ювишдан олдин кийимларни истеъмол содаси солинган сув билан намлаш лозим. Кийимларни содали сувда бир кечага қолдириб, сўнгра яхшилаб ювиш тавсия этилади.

Хлорли оқартиргичнинг таъсирини кучайтиради

Асосан сочиқ, чойшаб ва оқ рнгли кийимларни оқартириш учун истеъмол содаси ёрдам беради. Ювишдан олдин сода тенг нисбатда оқартиргич билан қўлланади: сода — барабанга, оқартиргич — бу учун махсус мўлжалланган бўлинмага солинади. Бу пулни тежашга ва кийимларни аввалги кўринишини қайтаришга ёрдам беради.

Матони юмшатади

Кийимлар мунтазам ювилганда, мато дағаллашади, чунки эриган металл тузларининг зарралари унинг устига жойлашади. Бундй вақтда истеъмол содаси ёрдамга келади. Кутилган натижага эришиш учун кийимларни чайишда фақат ярим стакан истеъмол қўшиш мумкин

Бундан ташқари, дўкондан сотиб олинган мато юмшаткичлар истеъмол содасидан фарқли ўлароқ, хушбўй ҳидлар ва кимёвий моддаларни ўз ичига олади. Бу эса таъсирчан тери эгаларида аллергияни келтириб чиқаради.

Кийимлар рангини ёрқинлаштиради

Натрий бикарбонат очиқ рангли кийимларни оқартиради ва ёрқинлигини қайтаради. Бунинг учун барабанга ярим стакан истеъмол содаси солинади ва одатдаги кукун билан ювилади

Бу, айниқса, пахта матолари, шу жумладан юпқа чойшаблар учун жуда мос келади. Дўконда сотиб олинган оқартиргичдан фарқли ўлароқ, истеъмол содаси бундай нозик нарсаларга зарар етказмайди.

Доғларни тозалайди

Ёғ ва озиқ-овқат доғларини йўқотиш учун бир ош қошиқ истеъмол содасини озгина сув билан аралаштириб, қуюқ хамир ҳосил қилинади. У доғ устига қўлланиб, 15 дақиқага қолдирилади. Агар мато қалин бўлса, доғни тиш чўткаси билан ишқалаш мумкин. Сўнгра кийим одатдагидек ювиб ташланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кийимлар парваришида истеъмол содасидан фойдаланишнинг 5 та усули