Фото: Marie Claire
Совуқ об-ҳавода ҳатто энг севимли маҳсулотлар ҳам душманга айланиши мумкин, бу организм билан боғлиқ. Куз-қиш мавсумида организм «кенгайтирилган энергия тежаш» режимини ёқади, чунки етарли миқдорда қуёш нури ва иссиқлик манбалари бўлмайди. Озиқ-овқат маҳулотлари эса иссиқликни сақлаш ва ўзини етарли миқдорда озуқа моддалари билан таъминлашнинг энг мақбул усулларидан биридир. Аммо шунчаки совуқда рад этиш яхшироқ бўлган маҳсулотлар бор. Marie Claire нашри ушбу мавсумида рациондан чиқариш тавсия этиладиган маҳсулотлар номини маълум қилди.
Ярим тайёр ва фастфуд маҳсулотлари
Совуқ мавсумда юқори калорияли, лекин озуқавий қиймати паст бўлган маҳсулотлар ҳақиқий зарардир. Бундай озиқ-овқат маҳсулотлари организм учун жуда паст самарадорликка эга: уларни истеъмол қилиш орқали бўш калорияларни ҳамда фойдали моддаларни минимал даражада олиш мумкин.
Гап «озиқ-овқат чиқиндилари» деб аталадиган нарса ҳақида кетмоқда — у барча фастфуд таомларни, юқори даражада қайта ишланган маҳсулотларни (чипс, картошка фри, колбаса, сосиска) ўз ичига олади. Бундай маҳсулотларни оддийроқ, аммо озуқавий жиҳатдан қимматли комбинациялар билан алмаштирган яхшироқ.
Яхна таомлар
Газпачо, окрошка каби совуқ шўрвалар овқат ҳазм қилишни сусайтирадиган овқатлардир. Албатта, ёзда уларни истеъмол қилиш айни муддао, лекин қишда организмни совишига олиб келмайдиган таомларни тановул қилиш тавсия этилади.
Мавсумий бўлмаган маҳсулотлар
Мавсумий мева ва сабзавотларни рационга киритиш тавсия этилади. Қишда уларни музлатилганлари билан алмаштириш мумкин. Мисол учун, совуқ мавсумда янги узилган қорағатларни топиш қийин, аммо музлатилганлари фойдали хусусиятларини ва таъмини сақлаб қолади. Ёки карамнинг барча турлари: оқ ва қизил карам, брокколи, гулкарам ва Брюссель карамлари музлатилган ҳолатда ҳам фойдали хусусиятларини мукаммал даражада сақлайди.
Шакарга бой маҳсулотлар
Бир қарашда, ширинлик билан совуқ мавсум бир-бирига жуда мос келадигандек туюлиши мумкин, чунки йилнинг шу даврида организмга қўшимча энергия керак. Шу билан бирга, шакарни ортиқча истеъмол қилиш иммунитетни пасайтиришини ҳам билиб қўйиш керак. Шу тарзда ҳар қандай касаллик хавфига дучор бўлиш ҳеч гап эмас.
Куз ва қиш ойларида рационга киритилган шакарли маҳсулотларни камайтириб, мева ва резаворларни истеъмол қилган маъқул. Уларни истеъмол қилиш орқали иммунитет тизимига вирус ҳужумларини енгишга ёрдам берадиган витаминлар ва антиоксидантлар эга бўлиш мумкин.
Спиртли ичимликлар
Бундан ташқари, рационда спиртли ичимликлар миқдорини камайтириш керак. Унинг ўзи жуда юқори калория эканлигини унутмаслик лозим. Бундан ташқари, у метаболизмни секинлаштиради ва очлик туйғусини кучайтиради, совуқда ортиқча овқатланиш ва вазн ортиши хавфини туғдиради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: "Трамп Украина можаросига барҳам бериши мумкин"
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
Россия Давлат думасига рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабларга киритишни тақиқлаш лойиҳаси киритилди