10:43 / 24.10.2022
1 588

Эрталаб вақтида уйғониш қийинлигининг 5 та жиддий сабаби

Эрталаб вақтида уйғониш қийинлигининг 5 та жиддий сабаби
Фото: People Talk
«Яна беш дақиқадан кейин уйғонаман» — бу жумла кўпчиликка таниш бўлиши шубҳасиз. Улар учун эрталаб уйғониш машаққатли иш саналади. People Talk нашри бунинг 5 та жиддий сабаби билан таништирди.

Ортиқча овқатланиш

Кечки овқатга ҳазми оғир таом ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш уйқу сифатига ёмон таъсир қилади. Бу эса кўпинча эрталаб уйғонишнинг муаммога айланишига сабаб бўлади. Кечки овқатлар туфайли организм тунда дам олиш ва тикланиш ўрнига ишлашга ва овқат ҳазм қилишга мажбур бўлади.

Кеч ухлаш

Уйқунинг сифати тўғридан-тўғри вақтга ҳам боғлиқ ва ухлаш учун энг мақбул соатлар 21:00 дан 00:00 гача. Қанчалик кеч уйқуга ётилса, эрталаб организм шунчалик чарчайди.

Ҳаддан ташқари кўп зўриқиш

Кўпчилик сезмайдиган классик сабаб. Ақлий зўриқиш, шунингдек, стресс уйқу сифатини ёмонлаштиради, бунинг олдини олиш учун мутахассислар ташвишга сабаб бўладиган фикрлардан чалғитишни, нафас олиш машқларини бажаришни, гиёҳли чойи ичишни ва хонанинг ҳавони алмаштиришни тавсия қилади.

Уйқу гигиенасига риоя қилмаслик

Уйқу гигиенасига риоя қилиш натижасида тунда ухлаш қулай, эрталаб эса уйғониш осон бўлади. Агар ярим тунгача сериал томоша қилиш ёки ширинликлар билан қаҳва ичиб, телефонда вақт ўтказишдан кейин эрталаб вақтида уйғона олмасликка ҳайрон бўлмаслик керак.

Безовта оёқ синдроми

Оёқларнинг ҳаддан ташқари фаоллиги уйқу сифатининг ёмонлашишига олиб келади. Шиш, уйқусизлик ва томир тортишиши қулайроқ позицияни излашга мажбур қилади ва шу сабабли уйқудан беҳосдан чўчиб уйғониш кузатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эрталаб вақтида уйғониш қийинлигининг 5 та жиддий сабаби