2 148
Қаришга қарши овқатланишдаги 7 қоида: ёш кўринишни сақлаб қолиш учун нималар истеъмол қилиш керак?
Фото: «Elle.ru»
Агар тўғри овқатланишга, машқ қилишга ва ўз вақтида ухлашга улгурмаган бўлсангиз, унда умидсизликка тушманг, ҳаммасини бошлаш учун ҳеч қачон кеч эмас. Қўшимча мотивация учун агар турли хил қўшимчаларга бой ва қаришга қарши парҳезнинг оддий қоидаларига риоя қилсангиз вақтни орқага қайтариш мумкин — ёшроқ кўринишнинг имкони бор. «Elle.ru» нашри «ёшартирадиган» парҳез ҳақида маълумот берди.
Янги
Овқатланиш тартибига янги сабзавотлар, мевалар, резаворлар, салат барглари ва кўкатларни кўпроқ қўшинг.
Табиий
Ҳар қандай шаклдаги ярим тайёр маҳсулотларни харид қилманг. Улар одатда сифатли бўлмайди ва шакарни ўз ичига олади. Ҳамма нарсани ўзингиз тайёрлашга ҳаракат қилинг: балиқни тузланг, қийма гўшт ва колбаса, чучвара, ширинликлар, соуслар, пасталар тайёрланг.
Фойдали
Овқатланиш тартибингизда 3 нарсани: глютен, лактоза ва тозаланган шакарни камроқ истеъмол қилинг. Бир ҳафта ичида биринчи ижобий ўзгаришларни сезасиз. Бироқ бундай ҳолатда парҳезни меъёрида сақлаш керак ва бир хил овқатларни истеъмол қилмаган маъқул, янги маҳсулотлар ва комбинацияларни қўшиш керак.
Оддийлик
Қаришга қарши овқатларни уйда осон ва оддий тарзда тайёрласа бўлади.
Таъм
Идишларни турли хил: зира, мускат ёнғоғи ва долчин шунингдек, янги кўкатлар (ялпиз, орегано, райҳон, розмарин) мазали таъмга эга зираворлар билан тўлдиринг. Бу комбинациялар сизни бефарқ қолдирмайди.
Банкалар
Бульонни олдиндан қайнатиб олинг ва музлатиб қўйинг, паштет тайёрланг, сабзавотларни пиширинг, товуқни, жигарни маринадланг. Кейин уларни турли хил идишларга солинг. Бу каби икки соат сарфланган «ақлли тайёргарлик» бутун оила учун ҳафта давомида овқат пиширишга ва кўпроқ бўш вақт бўлишига имкон беради.
Фото: «Elle.ru»
Турфа хиллик
Парҳезингиздаги турли хил овқатлар, витамин ва минералли таомлар қанчалик кўп бўлса, у витамин ва минералларга бой бўлади, соғлиқ учун фойда шунчалик кўп бўлади. Айниқса, клетчаткаларга эътибор бериш лозим. Ҳафталик овқатланиш тартибида камида 30 турдаги таомлар бўлиши керак. Бундай парҳезга эга бўлган инсонлар узоқ умр кўриши ва инфекцияларга камроқ мойил бўлиши илмий жиҳатдан исботланган. Парҳезингизга ловия, булғор қалампири, ёрма, ловия, нўхат ва ясмиқни киритинг.
Фото: «Elle.ru» “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: "Трамп Украина можаросига барҳам бериши мумкин"
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
Россия Давлат думасига рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабларга киритишни тақиқлаш лойиҳаси киритилди