13:30 / 13.11.2022
1 052

Эрталаб тетик бўлишга ёрдам берадиган маслаҳатлар

Эрталаб тетик бўлишга ёрдам берадиган маслаҳатлар
Кўплаб инсонлар эрталаб барвақт туришда қийналади. Иссиқ тўшакдан туриш ва тетик бўлиш жуда катта куч талаб этади. Стенфорд университети неврологлари уйғонганидан сўнг дарҳол энергияни оширишнинг учта усулини топди, деб хабар бермоқда Harper’s Bazaar нашри.

Иложи борича тезроқ ташқарига чиқинг
Кунингизни тетик ва яхши ҳолатда бошлаш учун энг яхши усуллардан бирини қўллашингиз, яъни уйғонганингиздан кейин бир соат ичида камида 5-10 дақиқага кўчага чиқишингиз керак. Шу тарзда танангиздаги кортизолнинг табиий равишда чиқарилишини фаоллаштириш мумкин. Бу эса концентрация ва ҳушёрлик даражасини оширади. Ҳатто эрталабки қуёш нурлари ҳам дофаминни чиқаришга ёрдам беради ва кун бўйи янада тетик ҳолатда бўлишингизга ёрдам беради.

Фото: Harper’s Bazaar

Кофедан воз кечинг
Эрталаб ўзингизни тетик ҳис қилишнинг яна бир усули — уйғонганингиздан сўнг дарҳол қаҳва ичмасликдир. Тонгда қаҳва ичишни бир ёки икки соат кейинроққа қолдирган маъқул.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, эрталаб уйқучанлик мияда кўп миқдорда бўлган аденозин билан боғлиқ. Айнан шу кимёвий модда танага уйқуга кетишни буюради. Агар эрталаб турганингиздан кейин дарҳол қаҳва ичсангиз, ўзингизни бир зум тетик ҳис қиласиз. Бироқ кофеин тугагандан сўнг, аввалгидан ҳам кўпроқ ухлашга мойил бўласиз.

Фото: Harper’s Bazaar

Тана ҳароратини кўтаринг
Уйқудан уйғонганимизда тана ҳарорати табиий равишда кўтарилади. Бироқ ўзингизни тетик ҳис қилиш учун бу жараённи тезлаштиришингиз керак. Бундай ҳолатда, эрталабки машқлар ёки совуқ душ қабул қилиш яхши усул ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эрталаб тетик бўлишга ёрдам берадиган маслаҳатлар