1 589
Нима учун кир ювиш машинасининг ички қисмини тозалаш керак ва бу қандай амалга оширилади?
Фото: «Новий очаг»
Вақт ўтиши билан кир ювиш машинаси кийимларни аввалгидек яхши ювмайди ва кийимларда нам, моғор ҳиди пайдо бўлади. Бунинг олдини олиш учун мунтазам равишда кукун солинадиган қисм, барабанга эътибор бериш ва профилактик тозалашни амалга ошириш керак, деб ёзади «Новий очаг».
Кир ювиш машинасининг ички қисмини қандай ювиш керак?
Кир машинасида бактерия ва моғор тўпланишининг олдини олиш учун вақти-вақти билан сирка ва истеъмол содаси каби оддий воситалардан фойдаланиш мумкин. Ушбу маҳсулотлар кукун ва кир қолдиқларини тозалашга ёрдам беради.
Асосий усул
1. Иккита идиш олинади: бирида суюқ аралашма тайёрлаш учун истеъмол содаси сув билан аралаштирилади, иккинчисида сирка (тахминан бир стакан) қуйилади.
2. Истеъмол содаси кукун солинадиган қисмга ва сирка эса машина барабанига қуйилади.
3. Сўнгра машина режими энг юқори ҳарорат ва узоқ вақтга қўйилади.
4. Цикл тугагандан сўнг тоза губка ёрдамида барабан артиб олинади.
Кир машинасининг барабан эшиги
Ҳар доим барабан эшигига, аниқроғи, резина тасмага эътибор бериш лозим, у ерда ювиш пайтида майда чиқинди, чанг ва кир сувлар тўпланади. Эшик доимо маҳкам ёпилгани туфайли намланади, унинг устида моғор тўпланади ва натижада ёқимсиз ҳид пайдо бўлади. Шунинг учун ювишдан кейин эшикни тахминан ярим соат очиқ қолдириш тавсия этилади.
Эшикнинг резина тасмасини мунтазам равишда артиб, вақти келганда тўпланган барча чиқиндиларни олиб ташлаш керак: чанг, ип, соч, танга, жун ва бошқалар. Агар моғор пайдо бўлган бўлса, уни махсус тозалаш воситаси, оқартирувчи ёки сирка билан кетказиш мумкин.
Кукун солинадиган қисм
Кукун солинадиган қисм ҳам вақт ўтиши билан кир бўлади, моғор билан қопланади ва сув таъсиридан сарғаяди. Уни тозалаш учун аввал ушбу қисмни тортиб чиқариш керак.
Истеъмол содаси ёки бошқа тозалаш воситаси ва иссиқ сув остида тозаланади. Агар ўта кир бўлса, у иссиқ сув, сода, сирка, лимон кислотаси ва идиш-товоқ совуни солинган идишга солинади. 20-30 дақиқага қолдириб, сўнгра губканинг қаттиқ томони билан артиб олинади. Занг ёки бошқа кирлар учун эски тиш чўткасидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Насос фильтри
Фильтр кир ювиш машинасининг муҳим қисмидир, кўпинча у машинанинг пастки ўнг томонида, эшик орқасида жойлашган бўлади. Уни камида 6 ойда бир марта тозалаш керак, акс ҳолда кир ювиш машинаси сувни секинроқ тўкади ва бу кир ювиш сифатига ёмон таъсир қилади, шунингдек, ёқимсиз ҳидга олиб келиши мумкин. Фильтрни соат милига тескари бураб, машина остига чиқариладиган сув учун идиш қўйилади. Тозалангандан кейин қайта жойлаштирилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
Конор Макгрегор жинсий зўравонликда айбдор деб топилди
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”