Фото: Pinterest
Буюк Британиянинг озиқ-овқат технологияси олими ва маслаҳатчиси Натали Алибранди одамлар шоколад истеъмол қилганда йўл қўядиган хатоларни маълум қилди, деб ёзади The Voice Mag.
Мутахассис шунчаки одамларнинг ширинликка қандай муносабатда бўлишини тахмин қилибгина қолмади: аввалроқ икки минг киши орасида сўровнома ўтказди. Улар ўзларининг «chocolate eating habits» — шоколад истеъмол қилиш одатлари ҳақида гапириб берди. Натижаларга кўра, мутахассис асосий 5 та хатони аниқлади.
Шоколадни музлатгичда сақлаш
Шоколад учун оптимал ҳарорат 18 даража. Бошқа шароитларда, бу маҳсулот ўз таъмини ўзгартириши, жуда тез эриши, парчаланиши, оксидланиши ёки жавонлардаги бошқа маҳсулотлар ҳидини ўзига сингдириши мумкин. Шоколад ёмонлашган ёки йўқлигини билиш учун бўлакларга ажратаётганда унинг синган овози эшитилиши керак.
Кечқурун шоколад истеъмол қилиш
Мутахассиснинг фикрига кўра, шоколад истеъмол қилиш учун энг яхши вақт — кундузги соат 11:00, чунки у кофеин ва шакарни ўз ичига олади. Шунинг учун асосий овқатдан олдин уни истеъмол қилиш мумкин. «Агар тушликкача қаттиқ ишлашни истасангиз, шоколад ажойиб газак бўлади», — дейди Алибранди.
Кўп шоколад истеъмол қилиш
Сўровнома натижасида маълум бўлишича, ҳар иккинчи респондент бутун шоколадни тугатмагунча уни ейишдан тўхтамайди. Наталининг сўзларига кўра, бу катта хато. Максимал қисм тўрт граммдан олти бўлакдир, шундан кейин рецепторлар шоколаднинг таъмини ҳис қилмайди.
Шоколадни жуда тез истеъмол қилиш
Ҳар тўртинчи респондент ҳеч қачон таъмни ҳис қилиш учун кутмаслигини ва навбатдаги бўлакларни истеъмол қилишда давом этишини айтиб ўтди. Алибранди бунинг ҳам хатолигини, аслида шоколад бўлаклари орасида 15 дақиқалик танаффус қилишни тавсия қилади.
Шоколадни чайнаш
Респондентларнинг 74 фоизи шоколадни чайнаб, истеъмол қилишини маълум қилган. Мутахассиснинг фикрига кўра, шоколадни чайнаш ҳам нотўғри. Натали барча таъмларни ҳис қилиш учун бўлакларни оғизда эритиб юборишни маслаҳат беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Франциядаги музейдан қиймати 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?
ГФР Нетаняҳуни ҳибсга олишга берилган ордер оқибатларини ўрганмоқда
Республикада бўлиши номақбул деб топилган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади